Украина масаласида тўртлик учрашуви

746
0

79Украинадаги сиёсий инқирозга ечим топиш мақсадида тўрт тараф вакиллари, яъни Украина, Россия, Европа иттифоқи ва Қўшма штатлар вакилларидан таркиб топган юқори мартабали масъуллар келгуси ҳафтада учрашув ўтказади.Бу учрашув Украна инқирози бошлангандан буён илк тўртлик учрашувидир.

Учрашувга Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Кетрин Эштон, АҚШ давлат котиби Жон Керри, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина ташқи ишлар вазири Леонид Кожара иштирок этиши кутилмоқда.Учрашув вақти маълум эмас, аммо учрашув жойи Еврапа эканлиги айтилмоқда.

Эштоннинг сўзчиси Майкл Манннинг маълум қилишича,Европа иттифоқи расмийлари Украинадаги вазиятни тинчлантириш мақсадида АҚШ, Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари билан дипломатик ҳаракатлар доирасида учрашув ўтказган.

ВВСга баёнот берган Европа иттифоқига оид диплломатик манбалар Европа комиссияси тарафидан Украина инқирози билан машғул бўлиши учун “Украинага ёрдам гуруҳи” ташкил қилинганлигини очиқлади.

НАТО тарафидан берилган баёнотда Россиянинг Украина ишларига аралашуви жиддий оқибатларга сабаб бўладиган “тарихий бир хато” сифатида баҳоланмоқда. Брюсселда ўтган конференцияда НАТО бош котиби Фог Расмуссен Россиянинг Украина чегараларидан чекинишини талаб қилди. Россия президенти Владимр Путин эса Украинани ишғол қилиш нияти йўқлигини, бироқ Россия ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаққи борлигини олға сурмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here