Россияда оммавий намойишлар ташкилотчиларини 35 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда

459
0

 156969 Бутун Россия халқи Украина ва Қримда содир бўлган ходисаларни ҳиссиётга берилган ҳолда мухокама қилишаётган бир вақтда, Россия Федерацияси ҳукумати босимни янада кучайтирмоқда ва борган сари тоталитар диктатурга айланиб бормоқда. Путин ўз бошига ҳам Янукович тақдири тушишидан жуда қўрқяпти ва бу ҳолга тушмаслик учун ўз имкониятидаги барча воситаларни ишга солмоқда.

 3 март куни РФ давлат Думаси хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўйича қонун лойиҳаларидан бири “антитеррор пакетини”ни тасдиқлади. Мазкур қонун лойиҳаси, РФ ҳукумати “тартибсизликлар” деб номлайдиган оммавий тадбирлар ташкилотчилари учун қамоқ жазоси муддатини узайтиришни ўз ичига олади. Агар бирорта шахсни мазкур модда билан бирга РФ Жиноят кодексининг бир йўла яна бир нечта моддалари билан айбланса – бу одатда амалда қўлланиб келинмоқда – у ҳолда уни 35 йилгача озодликдан маҳрум этишлари мумкин. РФ ҳукумати буни учун оддий йўлни танлади. Ўз рақибларини нафақат рухсат этилмаган намойишлар учун айбдор қилиш, балки уларга терроризм айбини ҳам қўшиш.

 Давлат Думаси сайтида чоп этилган ҳужжатга мувофиқ, “оммавий тартибсизликлар уюштириш, зўравонликлар келтириб чиқариш, мулкни ўт қўйиш орқали йўқ қилиш, талончилик, қуролдан фойдаланиш, атрофдагиларга зарар етказувчи портловчи қурилмалар, захарли ёки бошқа модда ва предметлардан фойдаланиш ҳамда ҳукумат вакилларига қуролли қаршилик кўрсатиш ва шундай оммавий тартибсизликлар уюштириш учун шахсларни тайёрлаш ёки уларда иштирок этиш 8 йилдан15 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади”. Аввал бундай ишлар учун жазони ками тўрт йил, кўпи билан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилар эди. Янги қонун лойиҳасида нафақат тайёргарликдан ўтказувчиларга, балки, “оммавий тартибсизликлар уюштириш, қуролдан фойдаланиш йўл-йўриқларини, портловчи қурилмалар ва портловчи моддалар воситалари”ни ўрганаётганлар учун ҳам 500 минг рубл жарима билан, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазони белгиланди. Янги қонун электрон тўловлар махвийлигини чеклайди ва куч органларини Интернетдан фойдаланувчилар тўғрисида маълумотлар олиш имконини кенгайтиради.

 Эндиликда, “терроризмни молиялаш” гумони остига, расмий ҳукумат “террористик фаолият учун жавобгар” деб гумон қилган ҳар қандай юридик шахсга пул жўнатганлар тушиши мумкин. Бунинг учун ҳеч нарсани исботлашни хожати йўқ. Гумонга эга бўлишни ўзи кифоя қилади. Ташкилот тузилмасига боғлиқ ҳолда “террористик фаолиятга кўмак кўрсатиш” деб номланган айблов асосида шахсни беш йилдан то умрбод қамоқ жазосигача маҳкум этилиши мумкин.

 Жосуслик ва чақимчилик рағбатлантирилмоқда. Тайёрланаётган оммавий тартибсизликларни фош этишда ёрдам кўрсатганлиги учун пул “мукофоти” билан рағбатлантириш жорий этилмоқда. “Агар шахс ҳукумат органларига оммавий тартибсизликлар уюштириш мақсадида тайёргарлик кўргани ёки уларда иштирок этгани ҳақида хабар қилса ва содир этилаётган жиноятни фош этишда ёрдамлашса ёки шундай тайёргарликдан ўтган бошқа шахсларни, ташкилотчиларини ҳамда молиялаштирувчиларини ва мазкур тартибсизликлар ўтказиладиган жойни аниқлашда кўмак кўрсатса жиноий жавобгарликдан озод этилади”.

Апрел ойида мазкур қонун лойиҳаси овозга қўйилади, унга аллақачон овоз бериб беришиб ҳам, қабул қилишиб ҳам бўлишгани аниқ. Шундан сўнг оммавий норозилик намойишларини ҳар қандай ташкилотчиси автоматик тарзда “қамоқ муддати” остида юради. Узоқ муддатли қамоқ жазоси остида.

Туркистон:

Россия Сурияда рўй бераётган куфр системасининг асоси ва таянчи бўлган демократик Мабдаънинг инқирозга учраганига аниқ гувох бўлди. Россия ТИ министри С Лавров бу хақида куюниб бир неча маротаба аниқ ишоралар билан баёнотлар қилди. У дунё хамжамияти етакчиларини, хоссатан АҚШни, вақт етиб келганини, куфр олами бир бирлари билан тўқнашишни бас қилиб, уйғониб келаётган Ислом мабдаъси асосидаги Халифалик давлатига қарши бир томонлама харакатланишга чақирди. Лекин улар Россиянинг гапларига тўлиқ қўшилишмади. Бу Женева – 2 конференциясида аниқ тасдиқини топди. Энди Россия уларсиз ўзи Ислом ва мусулмонларга қарши очиқ харакат лоихаси бўйлаб боришга қарор қилди. Чунки Путиннинг Суриядаги хато пазицияси, ўз юртидаги мусулмонлардан қаттиқ хадиксирашига сабаб бўлди.Энди Путин охирги талпинишга киришди. У Россия халқи орасида, Украинадаги вазиятдан хосил бўлган ватанпарварлик ва миллатчилик туйғуларидан пайдо бўлган вақтинчалик робитадан фойдаланиб, мусулмонлар ва Ғарбпараст мухолифот кучларига қарши ўз позицияларини махкамлаб олмоқчи. Бунинг учун у худди каламушлардек чўкаётган кемани аввалгиларидан бўлиб тарк этиб, хатто кеманинг чўкишини тезлатиб юборди. Россия ўзи асосчиларидан бўлган дунё системасининг асосий қадриятларини бирин кетин бузушда давом этяпти. У Марказий Осиё давлатларига хам, мусулмонларга қарши курашишларида ўз услубларини хар хил йўллар билан сунуш қилмоқда. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонларда Ислом ва мусулмонларга қарши худди шу услублар билан курашилаётганига гувох бўлиб турибмиз. Путиннинг бу навбатдаги ахмақона тадбири, Сурияни Марказий Осиёга олиб келиши мумкин. У хозир Асадларни тарбиялаяпти.

Ғарб олами эса, хозирча бунақанги ахмақона харакатларга бормайди. Лекин куфр системасининг қулаб боравериши, уларнинг хам хақиқий башараларини кўрсатади. Уларнинг башаралари эса, Россияникидан ёмонроқ.Лекин Путин ўзининг авторитар режими билан, Ислом оламининг қахрини чиқараётгани билан бир қаторда, Ғарб оламининг хам ғазаблантирмоқда. Худди ақлдан озган аскар сингари. Лекин Россиянинг шу ахмақона харакатлари, уни АҚШ, ЕИ ва Украинанинг ТИ министрларининг музокара столига ўтиришга мажбур қилди. Чунки куфр олами “бу ахмоқ, лекин ўзимизнинг ахмоқ”, деган принципда иш кўришмоқда.

Ўрта Осиёдаги ахмоқ хокимиятларчи! Агар Путинга эргашишда давом этишаверса, Халифа буларни хам “ўзимизнинг ахмоқлар” деб, шаръий хукмга мувофиқ жазолайди Инша Оллох.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here