Араб давлатлари АҚШдан умидвор

514
0

c8ec1f90-bfec-11e3-bb52-7100ed1cb0b5-jpg20140409204636Исроил ва Фаластин ўртасида музокаралар муваффақиятсиз ўтганлигига Исроил тарафини жавобгар деб ҳисоблаган Араб давлатларининг ташқи ишлар вазирлари АҚШни музока?ларни қайта бошлашга чақирди.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг талабига бино?ан, Араб давлатларининг ташқи ишлар вазирлари 9 март куни Миср пойтахти Қоҳирада йиғилиш ўтказган эди. Ўн бир давлатнинг ташқи ишлар вазирлари иштирок этган йиғилиш ортидан берилган ёзма баёнотда АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Исроил ва Фаластин ўртасида юзага келган муаммони ҳал қилиш учун қилган ҳаракати кўкларга кўтариб мақталади. Ундан сўнг эса АҚШдан музокарани янгидан бошлаш учун етакчилик қилиши истаги билдирилади.

Шунингдек, – амалда эмас, қоғозда – Исроилнинг “Яҳудий ўлкаси” сифатида тан олинишига қатъий бир шаклда қаршилик билдирилган баёнотда Фаластинга бериладиган иқтисодий ёрдамни тезлаштиришга чақирилади.

“Фаластиннинг демографик тузилилиши ва географик ўрнини ўзгартиришни мақсад қилган Исроилнинг бир тарафлама барча таклифларига қаршимиз. Бошқа бир тарафдан Араб ўлкаларини Фаластинга берадиган иқтисодий кўмагини тезлаштиришга чақирамиз”, дейилади баёнотда.

Уч йилдан бери давом этиб келаётган Исроил – Фаластин музокараси Жон Керрининг дипломатик ўртамчилигида июль ойида янгидан бошланган эди. Кейинги пайтларда Исроил ва Фаластин масъуллари тарафидан музокаранинг муваффақиятсизликка юз тутаётганлиги билдирилмоқда.

Туркистон:

Исроил муаммоси Фаластин хоин хокимиятининг муаммоси эмас. У Халифалик давлати орқали ечиладиган Ислом ва мусулмонлар муаммоси!  Қарийб 50 йиллардан буён хар хил найранглар билан давом этиб келаётган бу музокаралар, Фаластиннинг ечими эмас, балки исроилнинг минтақада узоқроқ хукм суруши учун ўйлаб топилаётган найранглардан ўзга нарса эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here