Туркия (Исроил) билан тижорий алоқаларни тўхтатди

534
0

Туркия (Исроил) билан тижорий алоқаларни тўхтатди

Туркия Ғазодаги қирғинлардан 7 ой ўтиб, (Исроил) билан ҳар барча тижорий алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Туркия Савдо вазирлиги маълум қилди. Вазирликка кўра, ушбу алоқаларни янгидан давом эттириш учун Ғазога инсонпарварлик ёрдамлар давом этиши шарт.

Вазирлик томонидан ёзма равишда эълон қилинган баёнотда, Туркиянинг 7 октабрдан буён ўт очишни тўхтатиш, инсоний ва моддий йўқотишларни олдини олиш ва икки давлатлик ечимини амалга ошириш учун дипломатик фаолият олиб бораётгани билдирилди.

Мазкур баёнот ортидан яҳудий ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Туркияни халқаро савдо келишувларни бузишда айблади.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған жума намозидан кейин журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, жумладан шундай деди: “(Исроил) ҳозиргача 40-45 минг фаластинликни аёвсиз қатл қилди. Мамлакатимиздаги айрим партиялар сайловолди ташвиқоти чоғида бизнинг (Исроил) билан муносабатларимиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланди. Сайловлар ўтди. Биз ҳаракатимизни бошладик. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 9,5 миллиард долларга етган эди. Биз бу эшикни ёпдик”.

Изоҳ: Туркия ҳукуматининг Ғазодаги қирғинларга қарамай, яҳудий вужуди билан шу пайтгача савдо алоқаларини давом эттириши маҳаллий аҳолининг қаттиқ қаршиликларига учради. Хусусан, экспорт товарлари орасида нефт, пўлат, темир ва ўқ-дорилар мавжудлиги мусулмонларни ғазаблантирди. Натижада Эрдўғоннинг “Адолат ва тараққиёт” партияси ўтган ойда бўлиб ўтган сайловларда овоз тўплашда жиддий инқирозга юз тутди. Аниқроғи, “Адолат ва тараққиёт” партиясининг номзодлари Истанбул каби муҳим шаҳарларда мағлубиятга учради.

Аслида Туркиянинг (Исроил) билан тижорий ва дипломатик алоқалар ўрнатиши шубҳасиз ҳаром амалдир. Ҳанафий мазҳабининг буюк фақиҳларидан бўлган Марғулоний шундай дейди:

Аҳли Ҳарб (Уруш ҳолати)да бўлган халққа қурол-яроғ ва қурол-яроғ ясаш учун хом ашё сотилмайди, озиқ-овқат ҳам юборилмайди. Зеро Пайғамбаримиз ﷺ бундан қайтарганлар” (Иноя, В, 461).

Бу ерда хусусий корхонами ёки давлат корхонасими, бунинг фарқи йўқ, давлат раҳбари буни назорат қилиши лозим. Чунки раҳбар ўз қўл остидагилардан жавобгардир. Қолаверса, Туркия ҳукуматининг зиммасидаги шаръий ҳукм – бу уруш ҳолатидаги яҳудий вужудлари билан ҳар қандай алоқани узиш ва казармаларда ётган қўшинларни – Америка манфаатлари учун Ироқ ва Сурияга юбориш ўрнига – Ғазони ҳимоя қилиш учун сафарбар қилишдир. Зеро, кучга қарши куч, армияга қарши армия қўйилмаса, бу қирғинлар тўхтамайди.

Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ نَصِيرًا

(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар (ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!” [Нисо: 75].

Эй Исломий ўлкаларнинг раҳбарлари! Сизларнинг вазифангиз босқинчилар ва қонхўрлар билан алоқа ўрнатиш эмас, балки уларни юртимиздан ҳайдаб чиқаришдир! Улар билан мулоқот ўрнатиш эмас, балки уларга қарши қўшинларни сафарбар қилишдир!

Қуддус масаласи Америка манфаати учун бўлган икки давлатни тузиш билан ҳал бўлиб қолмайди! Қуддус масаласи: “Қуддус босқинчилар қўлида экан, кулиш бизга ҳаром бўлсин!” деган Салоҳиддин Айюбийга ўхшаган етакчиларнинг қўли билан ҳал бўлади! Қуддус кофирларга хизмат қилишдан иззат кутган раҳбарлар қўли билан эмас, балки “Биз Аллоҳ Ислом билан азиз қилган қавммиз. Агар иззатни Исломдан бошқа нарсадан изласак, Аллоҳ бизни хор қилади”, деган Умар розияллоҳу анҳу каби Рошид Халифанинг қўли билан озод қилинади. Аллоҳим, Ислом ва мусулмонларга нусратингни яқин қил! Фаластиндаги ва бутун дунёдаги мазлум мусулмонлар учун қалқон бўладиган Рошид Халифалик давлатини бизга насиб эт!

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here