ЎЗГАРТИРИШНИНГ ХАТО УСЛУБЛАРИ

541
0

بسم الله الرحمن الرحيم

ЙЎЛ

5 фасл

 ЎЗГАРТИРИШНИНГ ХАТО УСЛУБЛАРИ

 Маълумки, катта ўзгартириш талаб қилинаётган бўлса ва ўзгартиришдан кўзланган мақсад буюк бўлса бундай ўзгартиришни мустаҳкам, умри узоқ бўлишига эҳтиёж ҳам шунчалик катта бўлади.

Биз амалга оширишга интилаётган ўзгариш Умматни ўзгартириш ва уни тубанликдан юксаклик чўққисига олиб чиқиш бўлгани учун бу ўзгартиришни қандай амалга оширишни жиддий, чуқур, яхшилаб ўрганишимиз зарур. Адашиш, муваффақиятсизлик жарлигига тушиб кетишдан эҳтиёт бўлиш керак. Шу сабабли ўзгартиришнинг баъзи муваффақиятсиз услубларини кўриб чиқамиз.

Ўзгартиришнинг муваффақиятсиз услубларини муҳимлари:

  1. Моддий рағбатлантириш (мукофотлаш) услуби.

Бу инсонни ўзгариши ёки ўзгартириш жараёнига қўшилиши эвазига бирор моддий нарса бериш билан қизиқтириш услубидир. Бу услуб муваффақиятсиздир. Чунки унинг таъсири вақтинчалик бўлиб мукофот берилиши тугаши биланоқ бу инсон ўзгартиришни тўхтатади. Масалан, ота ўкувчи ўғлини тиришиб ўқиши ёки баъзи ёмон одатларини ташлаши учун ёки одоб-ахлоқли бўлиши учун мукофотлаб турса, бу ҳолда ўғли ўзгаради. Лекин унинг бу ўзгариши вақтинчалик бўлиб ўзгартиришга ундаётган омил йўқолиши билан у барҳам топади. Бу омил яъни мукофот ёки моддий рағбатлантириш табиийки доим ҳам бўлавермайди. Буни оқибатида олишга ўрганиб қолинган мукофот ёки моддий рағбатни олинмай қолинса, ундан маҳрум бўлинса иш тескарисига қараб кетади. Шунинг учун бундай услублардан четланиш керак. Чунки уни бир кун эмас бир кун муваффақиятсизликка учраши аниқ.

  1. Моддий ёки маънавий жазолаш услуби.

Бу «қамчи ва қанд» ёки «қизиқтириш ва қўрқитиш сиёсати» номи билан машҳур бўлган услубдир. Маълумки бу услуб инсон маслакларини (ишонч ҳосил қилган фикрларини) ва шу маслакларга асосланган яшаш тарзини ўзгартиришга мажбур қилиш учун маънавий ёки моддий зўравонликни ишга солишда гавдаланади. Бу услубнинг натижаси ҳам юқоридаги услуб каби вақтинчалик ва хатарлидир. Чунки бундай асосда ўзгартирилган шахс қамчи кўтарилиши билан ёки берилаётган моддий неъмат тугаши биланоқ дарҳол, кўпинча ёмонроқ суратда қайтади. Биз интилаётган мақсадга мувофиқ бўлмагани учун бу услубдан ҳам воз кечишимиз керак.

  1. Мактаб услуби.

Бу услубни юқоридаги икки услубга кўра яроқсизлиги аниқ. Чунки талаба имтиҳон тугаши биланоқ ўқиган нарсасини эсдан чиқаради. Бунга сабаб: мадраса услуби  «тушуниб олиш учун эмас, имтиҳонни яхши топшириш учун ўқиб-ўрган»  дейдиган услубдир.

  1. Барча турдаги оммавий ахборот воситалари услуби.

Оммавий ахборот воситалари маълум бир ўзгартиришга олиб борсада, бу ўзгартириш узоқ муддатда рўй беради. Шу туфайли биз кўзлаётган ўзгартириш учун ярамайди.

Бундай муваффақиятсиз услублар кўп бўлсада ўзгартиришга ҳаракат қилишда уларга таяниб қолишдан сақланиш учун айримларини мисол тариқасида келтирдим. Лекин уларнинг баъзиларидан кейинги фаслда баён қилинадиган энг тўғри йўлга ёрдамчи омил сифатида фойдаланиш мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here