Россия Украинага берадиган табиий газнингнархини оширди

642
0

imagesРоссия Қримни ўз тасарруфига олгандан сўнг Украина билан ўртасидаги кескинлик тобора ортиб бормоқда. Россиянинг “Газпром” ширкати Киевга экспорт қилинадиган газнинг нархини оширганлигини маълум қилди. Шу вақтгача минг кубаметр газнинг нархи 268,5 доллар қилиб белгиланган эди. Бундан буён Украинага сотиладиган минг кубаметр газнинг нархи 385,5 доллар қилиб белгиланди.

Ширкат бошқармаси берган баёнотда янги белгиланган нарх йилнинг иккинчи чорагининг бошланиши, яъни 1 апрелдан кучга кирганлиги маълум қилинди.

“Украинага 268,5 долларга сотиладиган минг кубаметр газнинг нархи 1 апрелдан эътиборан 385,5 долларга кўтарилди”, деди Россия табиий газ ширкати “Газпром”нинг раҳбари Алексей Миллер.

Украинанинг Россиядан қарзини уза олмаяётганлиги ҳақида сўз юритган Миллер Киевнинг энергия бўйича 1 миллиард 711 миллион доллар қарзи борлигига урғу берди.

Айни пайтда НАТОга аъзо 28 мамлакат ташқи ишлар вазирлари Брюсселда тўпланганлар. Йиғилишдан мақсад Украинага ёрдам масаласини муҳокама қилиш эканлиги айтилмоқда.

Йиғилиш кун тартибига Болтиқ бўйи мамлакатларида доимий ҳарбий базаларни жойлаштириш масаласи ҳам киритилган. Чунки РоссиянингУкраинаганисбатанамаллари Эстония, Латвия ва Литва давлатларинингҳамхавотиригасабаббўлмоқда.

Ҳозирги пайтда Болтиқ бўйи мамлакатлари ҳаво сарҳадларида НАТО қирувчи учоқлари патрули йўлга қўйилган, бир неча НАТО давлатлари минтақага янада кўпроқ ҳарбий учоқ юбориш таклифи билан чиққанлар.

Туркистон:

Россиянинг Қримга нисбатан уюштирган босқинчилиги, дунё хамжамиятини ташвишга солди. Муаммо унинг босқинчилигида эмас, чунки бу улар учун одатий хол. Муаммо Россиянинг босқинчилик услубида.

Албатта илгари худди шу каби ишлар АҚШ томонидан бир неча маротаба амалга оширилган эди. Масалан Югославия муаммосида Косова масаласи бўйича, Ироқ ва Афғонистонни босиб олишида ва хоказо. Лекин Ангеле Меркел айтганидек Россия ўз имкониятларига тўғри бахо бера олмаяпти. Балки тўғри бахо бераётганидан шу ишларга бораётгандир. Тўғри бахо шуки, дунё системаси бир неча давлатларнинг манфаатлари атрофида айланаверадиган бўлиб қолди. Россия шу давлатлар сафидан жуда уддабирронлик билан суриб чиқарилмоқда. У худди қўлида қуроли бор, лекин хеч кимга кераги йўқ аскарга ўхшаб қолди. Бу холат эса уни эртами кеч албатта қаддини букади ва бирор давлат ёки ташкилотлардан тузилган механизмларга тобеъ қилади. Бу вақт масаласи халос. Россия ўзининг шу холатга тушиб қолишида хам, уни шу кетишида кутаётган эртанги кунида хам ана шу дунё системасини айбдор деб билади. Шунинг учун у халқаро системага, менга манфаат келтирмаган, аксинча хар томонлама хавф туғдириб бошлаган бу системани ва унинг яширин ёки ошкора қонун қоидаларини бузуб юбораман деб огохлантирди. Бу система ва унинг қадриятлари, етакчи давлатлар учун худди шаманнинг домбраси сингари ўта мухим. Улар бутун дунёни шу ёлғон қадриятлар негизидаги чириган демократияга асосланувчи система билан бошқаришади ва жуда катта манфаатларни қўлларига киритиб келишади. Россия буни билган холида, уларнинг қийин ахволга солиб қўйди. Россия бу курашга чиқишга мажбур бўлди, мақсади илгариги шериклигини қайтариш ва ўзига бўлган эътиборсизликка бархам бериш. Ғарбнинг муаммоси хам шунда, у Россия билан келишмоқчи, шунинг билан бир қаторда халқаро нормаларни хам ўз жойида ушлаб қолиши керак. Шу масала хозирда уларни бошини қотирган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here