Қайрақумда ШҲТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг кенгаши бўлиб ўтмоқда

515
0

012Тожикистон республикаси Сўғд вилояти Қайрақум шаҳрида 1 апрел куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг навбатдаги уч кунлик йиғилиши ўз ишини бошлади. Мазкур йиғилишда Ўзбекитондан ташқари, барча аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирлари иштирок этмоқда.

Учрашувда Россия, Хитой, Қозоғистон ва Қирғизистон делегацияларга Мудофаа вазирлари Сергей Шойгу, Чан Ваньцюан, Адилбек Жакшибеков ва Таалайбек Умуралиевлар бошчилик қилишади. Ўзбекистондан ташриф буюрган делегацияга эса Ўзбекистон Қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи, Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Баходир Тошматов бошчилик қилмоқда.

Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо раислигида ўтаётган йиғилишда, ШҲТга аъзо давлатларнинг мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳарбий-техникавий ёрдам кўрсатиш соҳаларидаги масалалар мухокама қилинади.

Йиғилиш иштирокчилари асосий эътиборни, терроризмга қарши кураш ва наркотиклар тарқалиши билан боғлиқ масалаларга қаратадилар. Бундан ташқари Мудофаа вазирлари 2014 йили Хитойда бўлиб ўтадиган терроризмга қарши кураш бўйича ҳарбий ўқув машғулотлари масалаларини ҳам мухокама қилишлари кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here