“Саййид Қутб” масжидида Ҳизбут-Таҳрир йигитларига ҳужум қилинди

563
0

abbasin_sebbihalarindan_hizbuttahrirli_genclere_saldiri_h1992Фаластиннинг Рамаллоҳ шаҳрида жойлашган “Саййид Қутб” номли масжидда Ҳизбут-Таҳрир йигитлари намоздан сўнг ҳафталик йиғилиш ўтказиши одат тусига кирган. Куни кеча Одатга кўра, йиғилиш ўтказилаётган пайтда Фаластин хавфсизлик кучлари Ҳизбут-Таҳрир йигитларига ҳужум қилиб, қўлларидаги сигирнинг думига ўхшаган қора таёқлар билан уларни калтакка тутди.

Фаластин хавфсизлик кучлари масжидда ҳақ сўз айтилишини ҳазм қила олмаганлиги учун йиғилишнинг ўтказилишига қаттиқ қаршилиқ қилишга уринди. Бўлаётган ҳодисаларни тасвирга тушираётган “Ал-Ватан ТВ” каналининг журналистлари ҳам хавфсизлик ходимларининг ҳужумидан омон қолмади.

Масжид жамоати ҳужум пайтида  Ҳизбут-Таҳрир йигитлари билан елкама-елка туриб Халифаликни ёқловчи шиорларни айтиб чиққанликлари хавфсизлик кучларини саросимага солиб қўйди. Масжид “Лаббайк, лаббайк, лаббайка ё Аллоҳ”, деган мусулмонлар садосидан ларзага келди.

Йигитлар вазминлик ва ҳикмат билан муомала қилишларига қарамай, куч ишлатувчи органлар ёшларни уриб-тепиб, улардан бир қанчасини қамоққа олди. Шу тарзда хавфсизлик кучлари Аллоҳнинг уйларидан бири бўлган Фаластиндаги бир масжиднинг ҳурматини ҳам аёқ ости қилишди.


Abbasın Şebbihalarından Hizbuttahrirli Gençlere… von ummethaberajansi

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here