«Ўзига ўзи жанг қилишни айтиш (ўзича жанг қилишни ният қилиш) қандай бўлади?» деган саволга жавоб

490
0

images (12)Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Hatem M. Faourнинг «Ўзига ўзи жанг қилишни айтиш (ўзича жанг қилишни ният қилиш) қандай бўлади?» деган саволига жавоб

Савол:

Ҳурматли шайх Ато Абу Рошта жаноблари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Росулуллоҳ A:

«مَنْ مَاتَ وَلَمْ يَغْزُ، وَلَمْ يُحَدِّثْ بِهِ نَفْسَهُ، مَاتَ عَلَى شُعْبَةٍ مِنْ نِفَاقٍ»

«Кимки жанг қилмай ва ўзича жанг қилишни ният қилмай ўлса нифоқнинг бир бўлаги устида ўлибди» деганлар. Ўзича жанг қилишни ният қилиш қандай бўлади? Аллоҳ сизга баракот ато этсин ва барча яхшиликларга муваффақ қилсин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Муслим саҳиҳида Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A дедилар:

«مَنْ مَاتَ وَلَمْ يَغْزُ، وَلَمْ يُحَدِّثْ بِهِ نَفْسَهُ، مَاتَ عَلَى شُعْبَةٍ مِنْ نِفَاقٍ»

«Кимки жанг қилмай ва ўзича жанг қилишни ният қилмай ўлса нифоқнинг бир бўлаги устида ўлибди». Бу ҳадисни Аҳмад Муснадида, Абу Довуд Сунанида, Насоий Сунанида ва Ҳоким Мустадракда ривоят қилган.

Бунинг маъноси шуки, мусулмон одам агар узрли бўлмаса халифа фатҳ қилиш ва Исломни ёйиш учун жангга сафарбар қилса жангга чиқаман деб қасд қилади, шунингдек агар кофирлар мусулмонлар юртига ҳужум қилса – агар у қодир бўлса ва узрли бўлмаса – мудофаа жангида қатнашаман деб қасд қилади ва ўзининг қасди ва ниятида содиқ бўлади. Бу Исломда жиҳоднинг аҳамиятли эканини ифодалайди. Табароний Мўъжами Кабирда Абу Умомадан, у Набий Aдан ривоят қилган ҳадисда Набий A дедилар:

«ذُرْوَةُ سَنَامِ الْإِسْلَامِ: الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ لَا يَنَالُهُ إِلَّا أَفْضَلُهُمْ»

«Ислом ўркачининг чўққиси Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдир. Бу чўққига уларнинг афзалларигина етади». Ибн Абу Осим Абу Зардан, у Набий Aдан ривоят қилган ҳадисда Набий A дедилар:

«ذِرْوَةُ سَنَامِ الْإِسْلَامِ: الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ لَا يَنَالُهُ إِلَّا أَفْضَلُهُمْ»

«Ислом ўркачининг чўққиси Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдир. Бу чўққига уларнинг афзалларигина етади».

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here