Россиясиз учрашув

519
0

01

G7 давлатларининг раҳбарлари Қиримда юз бераётган сиёсий вазият сабабли Россияни аралаштирмай бир йиғилиш ташкил қилди. Нидерландия мезбонлик қилган Гаага ядровий хавфсизлик йиғилишининг биринчи кунида диққат эътибор Украина ҳодисаларига қаратилди.

Қиримда юзага келган вазият ва Россияга қаратилган эмбарго устида баҳс мунозара юритилган G7 йиғилишида АҚШ, Англия, Фанция, Германия, Канада, Италия ва Япония раҳбарлари иштирок этди. Европа иттифоқи номидан Херман ван Ромпей ва Жозе Мануэль Баррозу йиғилишга қатнашди.

Йиғилишдан сўнг берилган муштарак баёнотда Қиримда ўтказилган референдум ва Россиянинг Қиримни қўшиб олиши ноқонуний эканлиги таъкидланиб Россия ҳукуматининг тутган позицияси танқид остига олинди.

Россия ҳам иштирок этиши кўзда тутилган Сочида ўтказилиши режалаштирилган G8 учрашуви бекор қилиниши ҳақида келишиб олинди. Раҳбарлар G7 давлатларининг июнь ойида Брюсселда тўпланиши ҳақида қарор қабул қилишди.

Британия бош вазири Камерон ва Германия бош вазири Меркел Сочида ўтказилиши режалаштирилган G8 учрашуви учун керакли сиёсий замин эндиликда мавжуд эмаслигини билдириб, бу йиғилишнинг ўтказилмаслигини маълум қилишди. Оқ уй ҳам Россия тарафидан Украинада ҳалқаро қонунларни бузилиши давом этар экан, Москванинг G8га қўшилмаслигини урғулаган эди.

G7 учрашувида Росссиядан вакил сифатида қатнашган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров G8 учрашуви бекор қилиниши Россия учун муаммо туғдирмаслигини билдирди. Лавров берган матбуот баёнотида “G8 биз учун аъзолиги бўлмаган норасмий бир клубдир”, деди.

Украинада ҳукумат алмашгандан буён Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украиналик ҳамкасби билан илк бор Гаагада учрашди. Россия ва Украина ташқи ишлар вазирларининг учрашувига алоқадор маълумот очиқланмади. Бу учрашув Украина ҳукумати алмашгандан кейин ўтказилган энг юқори даражали учрашув бўлганлиги айтилмоқда. Гаагада келган Украина вакили Россияни рус ҳарбийларини ортга қайтаришга ва Қирим масаласини тинчлик билан ҳал қилишга чақирди.

Лавров Гаагада АҚШ давлат котиби Жон Керри билан ҳам учрашди аммо бу учрашувнинг ҳам тафсилоти очиқланмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here