Россиянинг Қрим Ярим Оролини ўзига қўшиб олиши

499
0

41d4cb0c3aa38dd66ce1Саволга жавоб

Россиянинг Қрим Ярим Оролини ўзига қўшиб олиши

Савол:

Россия Қрим Ярим Оролини ўзига қўшиб олди ва Путин бу тўғридаги ҳужжатга 2014 йил 18 мартда имзо чекди. Юз берган бу воқеалар, айниқса бунга Ғарбнинг қаттиқ қаршилик кўрсатмагани Россиянинг Украинанинг қолган қисмини ҳам ўзига қўшиб олишининг бошланғич чораси эканини англатадими? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

Биз олдинги жавобларимизда ҳозирги халқаро ва регионал шарт-шароитлар Украинани ўз томонига оғдиришдан манфаатдор уч тарафдан ҳеч қайсисига Украинани тўлиқ ўз томонига тортиб олишига имкон бермаслигини, бу уч тараф ўртасида кутиладиган ечим ўртача (муросасоз) ечим бўлишини айтган эдик. Шунинг учун  демак Россиянинг Украинани тўлиқ ўз томонига тортиб олиши ҳозирги вақтда ёки лоақал яқин келажакда эҳтимолдан узоқ ишдир. Россия Қрим Ярим Оролида барқарор ўрнаша олса бу Ғарбнинг, айниқса Американинг Украинанинг қолган қисмида барқарор ўрнашишини англатади.

Аммо бу уч тарафдан қайсидир бирининг Украинани тўлиқ ўз томонига тортиб олиши ҳозир айтиб ўтганимиздек ҳозирги вақтда ёки лоақал яқин келажакда эҳтимолдан узоқ ишдир.

Ҳозирда бўлаётган ишлар ўртача ечим ижро бўлаётганини кўрсатиб турибди. Бу ечим Россия ўз нуфузини Қрим Ярим Оролига ёйиши, Ғарб эса, айниқса Америка ўз нуфузини Украинанинг қолган қисмида ёйишидир. Қуйида келтирилган ишлар буни кўрсатиб турибди:

–      Россия мудофаа вазири Сергей Шайгу ўзининг америкалик ҳамкасби Чак Хейгел билан 2014 йил 20 мартда телефон орқали боғланиб Москва Шарқий Украинага асло ҳужум қилмаслигини билдириб бундай деди: «чегара бўйлаб тўпланган кучлар у ерда фақат машқлар ўтказиш учунгина турибди. Уларда чегарани бузиб Украинага ўтиш нияти йўқ ва улар ҳеч қандай агрессия ишлари билан шуғулланмайди».

–      Киевдаги муваққат ҳукумат эса ўша куннинг ўзида «Россиянинг шарқий Украинадаги русийзабон минтақаларни ўзига қўшиб олишга бўлган ҳар қандай уринишига қарши ўзининг ҳарбий зарба билан жавоб қайтаражагини» таъкидлади. Маълумки бу ҳукумат бундан олдин 2014 йил 19 мартда ўз кучларини Қримдан олиб чиқиб кетишга тайёрлигини билдирган эди. Зеро, Украина хавфсизлик идораси бошлиғи ўзининг мамлакати ўз кучлари ва фуқароларини Қрим Ярим Оролидан олиб чиқиб кетиш режаларини тайёрлаётганини айтди. Андрей Парубийнинг айтишича, асосий мақсад украин кучларини ва оилаларини «энг яқин ва қулай йўллар» орқали олиб чиқиб кетишдир.

Бу эса Ярим Орол билан Украинанинг қолган қисми ўртасидаги «бартер» асосидаги ўртача ечим белгиларини кўрсатиб турибди! Украина шарқий минтақаларга эътиборини қаратмоқда. Ярим Оролга эътибор бериш даражаси Украинанинг шарқий минтақаларига эътибор беришига нисбатан кейинги планга ўтиб қолди.

Бу белгилар 2014 йил 21 март жума куни Брюсселда бўлиб ўтган евросаммит чоғида юз берган ишлар билан янада кучли тус олди. Чунки Европа Иттифоқи ва Украинанинг муваққат бош вазири Арсений Яценюк ассоциация келишувининг сиёсий бандларини имзолади. У Киевни Европа Иттифоқига аъзо бўлишга эришишга яқинлаштирадиган келишувдир. Украина ва Россия ўртасидаги кризисга сабаб бўлган ва Украина собиқ президенти Януковичнинг имзо чекмаслик қарори сабабли украинлар томонидан бўлган кучли норозилик намойишлари тўлқинига олиб келган ҳам шу келишувдир…

Буларнинг барчаси ўртача ечим турини кўрсатиб турган белгилардир… Шунга қарамай олдинги жавобларимизда айтиб ўтганимиздек Украина халқаро ёки регионал шароитлар Россия ёки Ғарб фойдасига ўзгарган вақтда портлашга тайёр бир «бомба» бўлиб қолаверади. Ўшанда ҳар бир тараф бутун Украинага кўз олайтириб, унга тўла эга бўлиб олишга уринади. Бу ўша пайтдаги халқаро шароитларга қараб бўлади… Чунки Украина Россиянинг биқини ва айни вақтда Европа дарвозасидир…

Шунинг учун халқаро ва регионал шароитлар ўзгаргунга қадар ўртача ечим кучда қолаверади ва у қайсидир даражада «вақтинчалик тинчликка», барқарорликка олиб келиши мумкин… Аммо доимий барқарорлик – айниқса Қрим Ярим Оролида – у фақат ўн саккизинчи асрнинг охирлари ва ўн тўққизинчи асрнинг бошларида Россия уни босиб олишидан олдинги ҳолатига ва барқарорлигига қайтсагина бўлади, яъни у инша Аллоҳ кириб келаётган Халифалик давлатининг яна ажралмас қисми бўлишига қайтсагина ўшанда доимий барқарорлик бўлади.

                                                                                                         21 жумодул-аввал 1435ҳ

                                                                                                                         22 март 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here