Ислом ўлкаларидан бири бўлган Озарбайжонда Исломга қарши кураш кундан кунга кучайиб бормоқда. Аллоҳнинг уйи бўлган Масжидларга бирин кетин қулфлар осиляпти. Муслималарнинг ҳижоби ва румолларига қарши кураш алла қачон бошланиб кетган. Бунга қаршилик билдириб намойишга чиққан мусулмонлар аёвсиз калтакланиб, қамоқларга ташланмоқда.
Бугунга келиб Озарбайжон ҳукумати давлат ишхоналарида намоз ўқилишига қарши курашни бошлади. Давлатга қарашли “SOCAR” ва “TEKFEN” нефт ширкатларида ишлаётган мусулмон ишчилар ишга кеч қолаганликлари ёки ёмон ишлаганликлари учун эмас, фақатгина Аллоҳ Таоло фарз қилган намозни ўқиганликлари учун ишдан ҳайдалдилар.
Мамлакатда турли жиноятлар авжига чиққан, ҳатто давлат идораларининг ўзида ҳам порахўрлик ва коррупция томир отган бир паллада ҳокимиятнинг бутун назари кўпроқ мусулмонларга қаратилган. Ахборот воситалари ҳам, динларига мустаҳкам турган мусулмонларни қоралаб кўрсатиш ва уларга нисбатан қилинаётган зулмларни “адолат” қилиб кўрсатиш билан овора.
Шуни урғулаб ўтиш лозимки, ўтган кунларда Озарбайжон миллий мажлиси Суриядаги мусулмонларга нисбатан амалга ошираётган зулмларга жим қараб турмаслик учун Сурияга йўл олган Озарбайжон фуқароларига нисбатан белгиланган жазони янада кучайтирди. Озарбайжон миллий мажлиси тарафидан қабул қилинган қарорга кўра, Озарбайжон жумҳурияти фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмасада, Озарбайжонда доимий истиқомат қилувчи шахслар хорижда қуролли ҳаракатларда қатнашгани учун 283-моддага биноан 4 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси белгиланган эди. Шу кунларда бу қонунга ўзгартириш киритилиб, 9 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси қилиб белгиланди. Қарорда айтилишича, диний мазҳабларга даъват қилиш, диний маросимлар номи остида мамлакат ташқарисида юритилган қуролли курашларга ташвиқ қилиш, жанг қилиш учун машқлардан ўтказиш, айни мақсадда ташкилот тузиш ёки ташкилотга раҳбарлик қилиш учун ҳам юқорида кўрсатилган моддага биноан жазо қўлланилади.