Рошид халифаларнинг уқоб рояси ва ливосини ишлатганлари ҳақидаги саволга жавоб

602
0

the_banner_of_islam_iii_by_fak_her_1993-d39fomgҲизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Восиқ Бинасриллаҳнинг Рошид халифаларнинг уқоб рояси ва ливосини ишлатганлари ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Рошид халифалар уқоб рояси ва ливони кўтариб чиққанлари ворид бўлганми? Бу нарса асарда[1] ворид бўлганми? Аллоҳ сизларга баракот ато этсин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳа – эй биродарим – рошид халифалар уқоб роясини ва ливони ишлатганлар. Бунга далилларга келсак улар Росулуллоҳ Aнинг рояси уқоб бўлгани, ливоси эса оқ рангда бўлгани ҳақида Росулуллоҳ Aдан ворид бўлган далиллардир. Шу далиллардан баъзилари қуйидагилар:

1 –  Насоий ўзининг Сунан кубросида ва Термизий Жобирдан ривоят қилади:

«أَنَّ النَّبِيَّ A دَخَلَ مَكَّةَ وَلِوَاءُهُ أَبْيَضُ»

«Набий A Маккага кириб келганларида ливолари оқ эди». Ибн Абу Шайба эса Амрадан шундай деганини ривоят қилди:

«كَانَ لِوَاءُ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَبْيَضَ»

«Росулуллоҳ Aнинг ливоси оқ эди».

2 –  Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ўзининг Сунан кубросида Муҳаммад ибн Қосимнинг мавлоси (озод қилган қули) Юнус ибн Убайддан ривоят қилади: мени Муҳаммад ибн Қосим Баро ибн Озибга ундан Росулуллоҳ A рояси қандай бўлгани ҳақида сўраш учун юборди. Баро:

«كَانَتْ سَوْدَاءَ مُرَبَّعَةً مِنْ نَمِرَةٍ»

«Қора, тўрт бурчак, намирадан (жундан тўқилган газлама) бўлган эди» деди.

3 –  Термизий ва Ибн Можа Ибн Аббосдан ривоят қилишича:

«كَانَتْ رَايَةُ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَوْدَاءَ، وَلِوَاؤُهُ أَبْيَضَ»

«Росулуллоҳ Aнинг рояси қора, ливоси эса оқ эди».

4 –  Ибн Абу Шайба ўзининг Мусаннафида Ҳасандан шундай деганини ривоят қилди:

«كَانَتْ رَايَةُ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَوْدَاءَ تُسَمَّى الْعُقَابَ»

«Набий Aнинг рояси қора бўлиб, у уқоб деб аталар эди».

Булар рошид халифалар роя ва ливо борасида Росулуллоҳ Aга эргашганлари тўғрисида далил жиҳатидан кифоядир. Чунки улар Росул A уларнинг ўртасида эълон қилган бирон ишни қолдирмай ҳаммасини қилганлар. Шунинг учун рошид халифалар давридаги роя ва ливо ҳақида қўшимча баҳс қилишга асос йўқ. Бунга сабаб қуйидаги икки ишдир:

Биринчиси: шаръий ҳукм Росул Aдан олинади.

Иккинчиси: рошид халифалар Росулуллоҳ Aнинг қилганига гувоҳ бўлинган – роя ва ливо каби – бирон ишни қолдирмай қилганлар.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта



[1] Асар деб саҳобалар ва тобеинларнинг гаплари ва қилган ишларига айтилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here