Яна Бош вазир муаммоси

550
0

8FD844AF-02E9-4BB2-9229-CDE7AAA97EFC_w268_r1_cx15_cy11_cw85

Қирғизистон “мустақиллик”ка эришганидан буён давом этаётган Бош вазир ва ҳукуматни алмаштириш “анъанаси”га содиқ қолган ҳолда, бу ишни давом эттирмоқда. 18 март куни “Ата Мекен” фракцияси парламентдаги кўпчилик коалициясидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди. Парламентдаги кўпчилик коалицияси учта фракция –“ҚСДП”, “Ата Мекен” ва “Ар-Намис”дан ташкил топган эди. Жокорку Кенеш регламентига кўра, фракциялардан бири коалициядан чиқадиган бўлса кўпчилик коалцияси томонидан ташкил этилган ҳукумат истефога кетиши керак бўлади.

Парламентдаги кўпчилик коалиция етакчиси Феликс Кулов “Ата Мекен” фракциясидан коалициядан чиқиш тўғрисида расман ариза келиб тушганидан сўнг, 19 март куни мамлакат президенти ва парламент спикерига бу ҳақида хат орқали маълум қилди ва Атамбаев кўпчилик коалициясини тарқатиш ҳақидаги қарорга имзо чекди.

Шундан сўнг, президент Алмазбек Атамбаев 20 март куни Жокорку Кенеш фракцияси етакчилари билан учрашиб, улар билан парламентда кўпчилик коалициясини ташкил этиш масаласини мухокама қилди.

Учрашув натижасига кўра, Атамбаев Қирғизистон социал демократик партияси (ҚСДП) фракциясига парламентда кўпчилик коалициясини ташкил этишни ва 2014 йилнинг 11 апрелидан кечикмай Бош вазир лавозимига номзод кўрсатишни, ҳукуматнинг таркиб ва структураларини белгилаб, Жокорку Кенешга мазкур дастурни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш вазифасини топширди.

Қирғизистон собиқ шўролар мустамлакасидан қутулиб, мустақилликка эришганига 23 йилдан ошган бўлса, мана шу вақт мобайнида Қирғизистонда 25та Бош вазир алмашди, бу эса ҳар бир бош вазир ўртача бир йилдан кам муддат ишлаганини англатади. Ҳозирги Бош вазирни истефоси бу ҳисобни 26тага етказди.

Инсоният ақлини махсули бўлган демократик тузум томонидан ўйлаб топилган Бош вазир ва парламент каби қонун чиқарувчи ва бошқарув тузилмалари инсоният табиатига мос келмаслиги кундек равшан. Чунки демократия намоёндалари томонидан ўйлаб топилган парламентдаги кўпчилик коалицияси қачон ўз манфаатларига зид келиб қолса ёки бош вазир ва ҳукуматнинг бирор айбини топиб олишса дарҳол шу сабабли бош вазир ёки ҳукуматга босим ўтказишни бошлашади. Агар улар ҳукуматни ўз манфаатлари томон юришига мажбур қила олишса, унинг барча кирдикорларидан кўз юмишади. Мабодо буни уддасидан чиқа олишмаса бош вазир ва ҳукуматга ишончсизлик билдиришади ва уни тарқатиб юборишади.

Мамлакат президенти яна бошқа бир фракцияга коалиция ташкил этиш ва бош вазирликка номозод кўрсатишлик вазифасини топшириб, янги ҳукумат ташкил этилгунга қадар ҳафталаб ва ҳатто ойлаб вақт сарфланади. Бу вақт мобайнида эса мамлакатда сиёсатий бўшлиқ хосил бўлади. Президент бирорта фракцияга коалиция ташкил этиш вазифасини юклаганидан сўнг, парламентдаги фракциялар ўртасида ҳукумат курсиларини бўлишиш ва қайси фракция қанча вазирлик портфелга эга бўлиши учун “савдолашиш ва келишувлар” авж олади.

Бош вазир тайинланиб, вазирлар маҳкамаси ташкил этилганидан сўнг инсонлар томонидан ўйлаб топилган конституцияга мувофиқ бу вазирлар ўз соҳаларида барча салоҳиятларга эга бўладилар ва мана шу умумий дустур бўйича ўз ишларини бажараверадилар. Бундай бошқарувда эса салоҳият бош вазир ва вазирлар ўртасида бўлиниб кетади.

Ислом динидаги бошқарув низоми ҳозирги кунда бутун дунёда ҳукумронлик қилаётган демократик бошқарув шаклидан тубдан фарқ қилади. Чунки исломий Халифалик давлатида барча салоҳиятлар ёлғиз Халифада бўлади. Халифа эса ўзига бошқарув машаққатларини кўтаришда ёрдам бериш учун муовинлар сайлаши мумкин. Муовинларни “вазирлар” деб аниқ изоҳсиз номлаш тўғри бўлмайди. Акс ҳолда, Исломдаги вазир сўзини маъноси капиталистик илмоний асосга қурилган инсоний тузумларнинг вазир маъноси билан аралашиб кетади.

Халифа ўзига ёрдамчи қилиб сайлаган исломий вазирлар, Тафвиз ва Танфиз вазир (муовин)лари деб номланади. Бу вазирлар Шўро мажлиси ёки бошқалар томонидан сайланмайди, чунки Шўро мажлиси ҳозирги парламент депутатлари каби қонун чиқарувчи эмас, балки Уммат манфаатларини тўлиқ таъминланишида Халифага раъй ва фикр билдириш салоҳиятига эга бўлади холос. Муовинлар фақат Халифа томонидан тайинланади ва буларни ваколатдан озод қилишга ёлғиз Халифани салоҳияти бўлади ёки Халифани вафот этиши билан уларнинг ваколатлари тугайди.

Фақат Халифалик давлатидагина ҳам ички сиёсат, ҳам ташқи сиёсатда тўлиқ барқарорликни таъминлаш имконини беради. Чунки Халифалик давлатида барча қонунлар бутун оламни яратган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан нозил қилинган Китоб ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларидан ҳамда бу иккисидан келиб чиққан саҳобалар Ижмоси ва Қиёсдангина ишлаб чиқилади. Исломий бошқарув низомида кўпчилик раъйини ҳеч қандай эътибори йўқ.

Ҳақ Таоло бундай дейди:

(Эй Муҳаммад) Сизга ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқловчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! [Моида 48]

 Абдураҳмон Одилов

 22 март 2014 йил

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here