КХШТ ҳаво ва ракета ҳужумига қарши ягона бирлашган тузилма барпо этиш ниятида

542
0

images (8) КХШТ бош котиби Николай Бордюжа 13 март куни бўлиб ўтган Россия давлат Думасининг парламент йиғилишида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) фаолияти масалалари бўйича чиқиш қилди. Бу ҳақида ташкилотнинг расмий сайти 17 март куни хабар қилди.

 Йиғилишдан асосий мақсад, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг 2013 йил сентябр ойида бўлиб ўтган сесиясида қабул қилган қарорларини амалга ошириш бўйича режалар ва 2013-2014 йиллардаги ташкилотга Россия раислик қилган вақтларда киритган таклифлар устуворлигини мухокама қилишдан иборат эди.

 КХШТ фаолиятининг асосий вазифаларидан бири, ҳозирги ҳарбий-сиёсий вазиятда ташкилотнинг куч имкониятларини оширишдан иборат, деди Николай Бордюжа.

 “Ҳозирги ҳарбий-сиёсий вазиятни ўзгариши ва ривожланиши даврида коллектив хавфсизлик тузилмаларини ташкил этувчи ҳарбий салоҳиятларни такомиллаштириш биринчи даражали зарурий вазифага айланади”, – деди Бордюжа йиғилишда сўзлаган нутқида.

 Унинг белгилашича, КХШТ коллектив кучлари (қўшин)ни вужудга келтиришни давом эттириш, бу кучлар таркибига авиация ва махсус бўлинмаларни қўшиш, коллектив кучлари тезкор бўлинмаларини замонавий қурол-яроқ ва техника билан жиҳозлаш асосий вазифа бўлиб ҳисобланади.

 Бундан ташқари, Бордюжанинг сўзларига кўра, КХШТ учун ҳаво ва ракета ҳужумига қарши ягона барлашган тузилмани ташкил этиш муҳим масала бўлиб турипти. Кадрлаш тайёрлаш масаласига тўхталган бош котиб, КХШТ қошида Американинг Маршал марказига ўхшаш марказ ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек Николай Бордюжа, КХШТнинг асосий вазифаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш эканлигини белгилаб ўтди.

 Парламен йиғилишида ТИВ, Мудофаа вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, ФХХ (ФСБ), Федерал миграция хизмати, КХШТ бирлашган штаби ва парламент ассамблеяси котибиятларининг раҳбар ва вакиллари иштирок этишган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here