БМТ хавфсизлик кенгашида брифинг ўтказган БМТ ва араб давлатлари лигасининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳимий Женева конференциясини давом эттириш истагида эканлигини таъкидлади.
“Агар Женева конференциясининг учинчи босқичини ўткашизга эришсак, ўйлайманки, бу Женева-2га қараганда натижалироқ бўлади”, деди Браҳимий Сурия мавзусида сўз юритар экан.
Хабарларда айтилишича, Лаҳдар Браҳимий БМТ бош котиби Пан Ги Мунга ва БМТ хавфсизлик кенгашига Сурия масалаларига боғлиқ ҳисобот тақдим қилиш учун Нью-Йоркка келган. Браҳимий Нью-Йорк шаҳрида ёпиқ эшиклар ортида ўтган йиғилишдан сўнг журналистларга баёнот берди.
“Женева конференциясини давом эттириш ҳақида бош қотиряпмиз”, дея қайд этди БМТ вакили. “Агар Женева конференциясининг учинчи босқичини БМТ хавфсизлик кенгаши ҳамда бошқа фаол давлатлар ва ташкилотларнинг ёрдами билан бошлашга муваффақ бўлсак, бунинг Женева-2дан кўра натижалироқ бўлишига ишончим комил”, деб қўшимча қилди у.
Браҳимий ўтган Женева конференциясининг муваффақиятсиз якун топишидан ким жавобгар эканлиги ҳақида берилган саволга ҳазил аралаш “эҳтимол бу менинг хатойимдир”, деб жавоб берди.