Қримликлар Россияга қўшилиш учун овоз берди

674
0

d04e17b7-b3c8-4264-b4d4-f42076b05e81Қримда ўтказилган референдумнинг илк расмий натижаларига кўра, сайловлчиларнинг 96,8 фоизи мухториятнинг Россия таркибига қўшилиш учун овоз берган.

 Ушбу маълумотларни референдумни ўтказиш бўйича комиссия раҳбари Михаил Малишев махсус брифинг вақтида тасдиқлаган.

 Унинг сўзларига кўра, овоз бериш жараёнида иштирок этганларнинг 3,5 фоизи Қримни Украинанинг бир қисми бўлиб қолишини қўллаб-қувватлаган. Бюллетенларнинг 1 фоизи ҳақиқий эмас деб топилган, дейди Малишев.

 Бундан ташқари, “Интерфакс” ахборот агентлигининг Севастополь шаҳар сайлов комиссияси раҳбари Валерий Медведевга асосланиб хабар беришича, Севастополнинг 270 мингдан ортиқ сайловчиси (умумий сайловчиларнинг 93 фоиздан кўпроғи) референдумда Қримнинг Россия таркибига қўшилиши учун овоз берган.

 Медведевнинг сўзларига кўра, Қрим мақоми юзасидан 16 март, якшанба куни ўтказилган референдумда севастополлик сайловчиларнинг салкам 90 фоизи иштирок этган.

 Референдум натижалари эълон қилиниши билан Қрим мухтор республикаси пармламентида душанба куни ўтказилган овоз беришда 100 депутатдан 85 нафари қатнашди. Овоз берганлар Қримни мустақил деб эълон қилиш ва Россияга қўшилиш учун расман мурожаат қилиш қарорини маъқуллади.

 Бўлиб ўтган референдум ортидан душанба куни АҚШ Президенти Барак Обама Қримни босиб олган Россия ҳукуматининг етти амалдори, жумладан президент Владимир Путинга яқин бўлган икки расмийга нисбатан молиявий активларни музлатишга доир санкциялар жорий қилинганини эълон қилди.

Бунга қўшимча, Европа Иттифоқи ҳам Қримнинг босиб олиниши ва рефрендум ўтказилиши учун масъул Россия ва Украинадан бўлган 21 нафар амалдорга нисбатан санкция жорий қилди.

Брюсселда душанба куни ўтказилган уч соатлик мажлисдан кейин қабул қилинган санкцияларга виза чеклови ва молиявий активларнинг музлатилишига доир жазо чоралари киради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here