АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Ўзбекистонга келди

524
0

uzb-usaАҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Фотима Сумар 16-19 март кунлари Ўзбекистонда бўлади. АҚШ элчихонасининг ахборот хизматининг берган хабарига кўра, ташриф давомида АҚШ-Ўзбекистон муносабатларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга эътибор қаратилади.

Фотима Сумар кенг кўламли икки томонлама ва минтақавий масалаларни, шу жумаладан, “Янги ипак йўли” лойиҳаси доирасида иқтисодий интгерация масаласини муҳокама қилиш мақсадида Тошкентда ҳукумат ва бизнес соҳа вакиллари билан учрашади. Шунингдек, у Термизга бориб, бизнесмен ва тадбиркор аёллар билан чегара ҳудудидаги савдо тажрибалари хусусида суҳбатлашади.

 Америкалик расмий Ўзбекистонда расмий сафар билан юрган бир вақтда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов душанба 17 март куни Брюсселда Ўзбекистон-Европа Иттифоқи Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғинида қатнашади. Тошкент вақти билан соат 20.30да бошланиши кутилаётган учрашувга Греция Ташқи ишлар вазири Эвангелос Венизелос раислик қилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ўзбек делегацияси ЕИ ва Бельгия расмийлари билан ҳам музокаралар ўтказади. Музокараларга доир бошқа тафсилотлар берилганича йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here