Ислом Уламолари Умматни демократияни рад қилишга чақирди

566
0

20131121PASUlama06_2111_600_399_100Индонезияда 8 март куни юзлаган олимлар тарафидан “National muzakarah of Ulema” номли форум ташкил қилинди. Апрел ойида ўтадиган президентлик сайлови ва июл ойида ўтадиган парламент сайлови муносабати билан ташкил қилинган Форумда Ислом уламолари Умматни демократия ва унга алоқадор бўлган нарсаларни рад этишга чақирди.

Уламолар тарафидан берилган баёнотда демократия золим босқинчи тузумдан иборат эканлиги ва у мусулмон ўлкаларида ғарб мустамлакачилигини мустаҳкамалаш учун бир восита эканлиги таъкидланди. Ислом уламолари демократиянинг кенг кўламли кризисга сабаб бўлиши ҳақида сўз юритар экан, мусулмонларни демократияни рад этиб, унинг ўрнига Рошид Халифалик давлатини тиклаш учун фаолият олиб боришга даъват қилди.

Ахборот воситалари ҳам бу форумни катта қизиқиш билан кузатиб боришди. Форум ўтказилишидан бир ҳафта аввал баъзи олимлар ахборот воситаларини даъват қилиш учун ҳайъат юборишди.

Форумга сўзга чиққан олимлар: Шайх Абдулкарим (Ява ороли шарқидан), шайх Енбанг Аҳмад Ориф (Суматра оролидан), шайх Абдулқойюм (Ява ороли шарқидан), шайх ал-Ҳабиб Халиллоҳ (Жакартадан), шайх Фатҳул Азим (Бантен вилоятидан), шайх Али Баёнуллоҳ (Ява ороли ғарбидан), шайх Мансур Муҳйиддин (Бантен вилоятидан), шайх Буя Ҳалим Ланои (Сулавеси ороли жанубидан), шайх Муҳамад Ҳафиз (Калимантан ороли жанубидан), шайх Муҳамад Жаъфар Абдуллоҳ (Папуа вилоятидан), шайх Сиярил Нуҳун (Сулавеси ороли жанубидан), шайх Насриддин (Ява ороли марказидан), шайх Муҳйиддин (Ява ороли ғарбидан).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here