Европадаги «Аёлга нисбатан зўравонлик»ка доир янги тадқиқот

618
0

01 (1)Матбуот баёноти

Европадаги «Аёлга нисбатан зўравонлик»ка доир янги тадқиқот «икки жинс ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик» қонунларининг аёл хавфсизлигини таъминлашдан ожизлигини яна бир бор исботлади

Европа Иттифоқининг асосий ҳуқуқлар бўйича (FRA) агентлиги 5 март чоршанба куни ўзининг янги тадқиқотини нашр қилди. Бу тадқиқотга кўра, Европа Иттифоқидаги аёлларнинг учдан бири ўн беш ёшидан бошлаб жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрайди. Яъни, зўравонликка учраган аёлларнинг сони қарийб 62 миллионга тенг. Бу соҳада олиб борилган тадқиқотларнинг энг каттаси ҳисобланган ва Европанинг 28 давлатини ўз ичига олган ушбу тадқиқотга кўра, бу қитъада ҳар ўн аёлдан биттаси турли шаклдаги жинсий зўравонликдан азият чекади. Ҳар йигирма аёлдан биттаси зўрланади. Бундан ташқари уларнинг 55 % асосан иш жойларида жинсий тегажоқликка учрайди. Юқори идоралардаги вазифаларда ишлаётган 75 % аёлларнинг номуси топталади. Бу эса «Аёлнинг бирор хизматда ишлаши унинг даражаси кўтарилишига олиб борадиган йўлдир» деган даъвонинг ёлғонлигини кўрсатмоқда.

Шунингдек бу тадқиқотда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан зўравонлик ўртасида боғлиқлик борлиги ҳам аниқланган. (FRA) агентлиги директори Мортен Кьерум «Бу муаммонинг кўлами шуни кўрсатмоқдаки, аёлга нисбатан зўравонлик фақат оз сонли аёлларгагина таъсир қилиб қолмасдан балки у ҳар куни жамиятга ўз таъсирини ўтказмоқда» дея очиқ баён қилди. Эътиборни тортадиган томони шуки, зўравонлик ҳодисалари энг кўп юз берадиган давлатлар Дания (52 %), Финландия (47 %) ва Швеция (46 %) каби давлатлардир. Ҳолбуки, бу давлатлар икки жинс ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик қонунларини татбиқ қилиш борасида 2013 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон Иқтисодий Форуми ва икки жинс ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик бўйича Европа Институти тарафидан олқишларга сазовор бўлган. (FRA) агентлигидаги эркинлик ва адолат бўлимининг бошлиғи Жоанна Гуди «Биз бир неча ўн йиллардан буён икки жинс ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик қонунларини белгилаб келамиз. Бироқ бу қонунлар амалда татбиқ қилиндими?» дея савол ташлайди.

Бу тадқиқот натижалари либерал илмоний Ғарб давлатларидаги миллионлаган аёллар ҳаётида зўравонликнинг кенг миқёсда рўй бераётганини кўрсатмоқда. Чунки бу давлатлар бу муаммони қандай ҳал қилишни билмайди. Бундан ташқари, бу тадқиқот натижалари икки жинс ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик тўғрисидаги махсус Ғарб қонунларининг муваффақиятсизликка учраганини ҳам кўрсатмоқда. Ҳолбуки, Ғарб Исломнинг ижтимоий қонунларини айблашда айни шу икки жинс ўртасидаги тенг ҳуқуқлиликдан фойланади ва уни аёл эҳтиромини ва фаровонлигини амалга оширадиган энг тўғри ечим деб ҳисоблайди. Булар қуйидаги бир неча саволларни пайдо қилади: Илмоний давлатлар, нодавлат ташкилотлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ўхшаган муассасалар нима учун бундай хато тушунчаларни аёлга нисбатан зўравонликнинг натижаси сифатида – «CEDAW» иттифоқига ўхшаган шартномалар орқали ва ўз қонунлари доирасида бу шартномаларни мустаҳкамлаш орқали – Ислом оламида тарқатишга қаттиқ уринмоқда? Бу давлатлар аёл ҳуқуқи соҳасида ижтимоий полиция ролини бажаришга қандай журъат қилмоқда, ҳолбуки бу соҳада уларнинг қийматлари ва қонунлари ўзларининг юртида ҳам муваффақиятсизликка учраган бўлса? Улар қабул қилган либерал эркинликлар Ислом тақиқлаган ҳамда ундан нафратланган ичкиликбозликни, жирканчли ишларнинг тарқалишини келтириб чиқараётган, натижада аёллар учун хатарли муҳитни пайдо қилаётган бир пайтда, бу илмонийлар ва аёл ҳимоячилари Исломни «Аёлни хорлайди, икки жинс ўртасини ажратади ва бу унинг ижтимоий қонунида бор» деб айблашга қандай журъат қилишмоқда?

Ғарбнинг «икки жинс ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик» аёл ҳурматини сақлаш воситаси, деб даъво қилиши алдовдан бошқа нарса эмас. Қуруқ қудуқдан сув чиқаришга уриниш аҳмоқликдир! Бундан ташқари, Ғарб ташвиқот ишлари олиб бориш, қонунлари ва сиёсатини қисман ўзгартириш орқали вазиятни ўнглашга уринмоқда. Унинг бу уринишлари ҳам худди бир неча ўн йиллардан буён бўлиб келаётганидек аёлга нисбатан зўравонлик муаммосини ҳал қилишда муваффақиятсизликка учрайди. Халифалик соясидаги Исломнинг ижтимоий низомигина аёлни ҳимоя қилишга қодирдир. Халифалик давлати сиёсатида аёлни ҳимоя қилиш ҳар қайси соҳада асосий таянч бўлади. Бу эса айни соҳадаги муаммонинг энг фойдали ечимини таъминлайди. Чунки бу низом Муҳаммад A келтирган низом бўлиб, у зот бу низом орқали ўз аёллари, яқин қариндошлари ва бутун аёллар шаънини кўтарди. Бу низом аёлдан шахсий истакларни қондиришда фойдаланиш ва уни хорлаш каби ишларга чек қўядиган аҳкомлар орқали унинг ор-номусини ҳимоя қилади. Шу билан бир қаторда бу низом аёлга нисбатан бундай ишларни қилишга журъат қилганларга қаттиқ жазо чораларини ижро қилиш орқали аёлнинг юксак ўрнини кучайтиради. Ислом шундай бир жамиятни пайдо қиладики, бу жамиятда аёллар хавфсизликни ва эҳтиромни ҳис қиладилар. Шунинг учун биз муслималарни Ғарбнинг икки жинс ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик қоидасини рад этишга ва фақат Исломнинг шаръий аҳкомларини маҳкам ушлашга чақирамиз.

Доктор Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими аъзоси

уяли телефон: 0096171724043

Факс: 009611307594

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here