Ошда мамлакатда диний вазиятини қай холатда эканлиги мухокама қилинди

493
0

709668-300x147

13 март 2014 йил Қирғизистон муфтиёти бошчилигида, давлат ички ишлар етакчилари иштирокида, шунингдек шайх Аловуддин Мансурдан тортиб, охирги айил имомигача мажбур иштирок эттирилган мажлис бўлиб ўтди. Унда Призидент ҳомийлиги билан илгари сурилган “хавфсизлик кенгаши” номидан ишлаб чиқилган, масжид имомлари ва расмий диний арбоблар зиммасига юклатилган жавобгарликлар билан таништириб ўтилди.

Янги муфтий Мақсат хожи жаноблари баёнотларини Исломни, анъанвий ва родикал деб икки қисмга бўлиш асосида олиб бордилар. баён қилаётиб: – “магазинчи ўз магазинидаги молларини ҳар бирини танийди. Уларни келганини ва кетганини ҳисобини чиқариб туради. Нега сизлар ўз минтақаларингда, ойилларингда ким нима билан шуғулланишини қаёқдан келиб, қаёққа кетаётганини билмайсизлар”,  – деди у Имомларимизни оргон ходимлари билан тиғиз муомилада бўлишга чақириб.

Бу биродаримизнинг гаплари тўғри, лекин мақсади эмас. Ҳар бир Имом ўз қўл остидаги фуқороси, қавми устидан жавобгар. У  қавмининг ёки уни бирор вакилининг ҳар бир ҳаром амалларини бартараф қилиш учун қаттиқ харакат қилиши вожиб. Лекин уларни ортидан айғоқчилик қилиб, чақимчилик қилиб, масалан Ҳаждан тушудиган арзимас дунё матоси учун оҳиратларини куйдириб юборишлари ҳаром.

Муфтий айтаётган магазин мисоли, юқоридаги тақводор имомга тушади! Чунки Имомнинг вазифаси ўз қовмига Ислом асосида Иймон сотиш! У ўша иймонни сотади, лекин хаққини Аллоҳдан олишини билгани учун ҳиёнат қила олмайди! Муфтий жаноблари, сиз иймонни дунё матоларига сотишга чақириб қўйдингиз, чунки мусулмонни Ислом ва мусулмоннинг зиддига олиб борадиган ҳар қанақанги харакати, дунёдаги тўплаган барча яхши амалларини хабада қилади. Тавба қилинг Аллоҳга қайтинг.

Юқоридаги чақириқларини қўллаб муфтий, Абу Ханифа (имому Аъзам) рахматуллоҳи алайҳга ҳам бир қанча туҳмат тошларини отиб кетдилар. Яъни Абу Ханифа РА ҳеч қачон хоин ёки куфр тузумлари учун ҳимоячи бўлган эмаслар. “Сизлар имому Аъзам мазхабини ҳам билмайсизлар” деб қичқирди муфтий трибунасидан туриб. Нахотки имому Аъзам РА тирик бўлганларида, шу муфтий билан бирга, ўз фатволарида ҳаром деб ижтиҳод қилган ҳукмларига, оргон ходимлари билан ҳамкорликда, даъватчи, мухожир ва мужоҳидларга қарши харакатланган бўлармидилар. Бу буюк Имомимизга бўхтон эмасми.

Эй Олиму Уламо биродарлар,    

Сизларга Аллоҳнинг имтихони келди. Худди Абу Ханифа ва Имом Бухорий РАларга келганидек. Аллоҳ қадамларингизни собит қилсин. Маломатчининг маломатидан қўрқмай хақни хақ деб билиб, унга амал қиладиган Иймон берсин. Нохақни нохақ деб билиб, уни инкор қила оладиган тақво берсин. Билинг Ислом яқинда Аллоҳнинг нусрати билан ўз ўрнига қайтади. Ўша кунларда бир биримизнинг юзларимизга тик боқа оладиган амаллар билан етиб боришимизни Аллоҳдан ҳаммамиз учун сўраб қоламан.

Биродарингиз Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here