Покистон режими Американинг Халифалик қайта тикланишини олдини олиш учун Сурияга қарши олиб бораётган урушида у билан ёнма-ён турибди

654
0

01 (1)Матбуот баёноти

Покистон режими Американинг Халифалик қайта тикланишини олдини олиш учун Сурияга қарши олиб бораётган урушида у билан ёнма-ён турибди

Раҳил Навоз режимининг Сурия масаласида Америка манфаатига хизмат қилиш учун сиёсат олиб бораётгани очиқ кўриниб қолди. Ҳизб ут-Таҳрир бу режимнинг Шом халқига ёрдам беришни унутаётгани учун ошкора танқидларга учраётгани сабабли унга нисбатан нафрат туйғулари кучайиб бораётганини кузатмоқда. 2014 йил 28 февралда ташқи ишлар вазирлиги воизи Тасним Аслам бундай танқидларга ғазаб билан қуйидагича раддия берди: «Биз Сурияга нисбатан Покистон позициясини ойдинлаштириш учун аллақачон баёнот чиқарганмиз. Агар бу ерда бирор нарса тушунарсиз бўлаётган бўлса, бу ушбу мунозарага киришганларнинг ақлий савиясига боғлиқ»!

Биз бу режимга «Одамларнинг эмас сенинг ақлий савиянг паст ва узоқни кўра олмайсан» деб айтамиз. Чунки муборак Шом юртидаги мусулмонларнинг Ислом учун қўзғолон қилганини ҳар қандай ақли расо одам тушуна олади. Бу қўзғолон бошқа қўзғолонлардан фарқ қилади. Чунки қўзғолончилар Американинг золим Башарни янги фуқаролик демократик давлатини ҳимоя қиладиган малайга алмаштириш режасини амалда рад этишди. Уларнинг «Халқ қайтадан Халифаликни истайди» шиори остидаги талаблари золимларнинг тахтини ларзага келтирди. Шунингдек ҳар бир ақли расо одам биладики, дунё катта ўзгариш арафасида турибди ва шунга тайёрланмоқда.

Покистон режими мусулмонлар билан бирга туриш ўрнига Халифаликнинг қайта тикланишига қарши урушда Ғарб ва золим Башар томонига ўтиб олди. Суриядаги мусулмонлар барча Ислом юртларидан ёрдам сўради. Бироқ Раҳил Навоз режими уларга жавоб бермади ва қўшинни казармаларидан чиқармади. Ҳолбуки, бу режим ғарблик хўжайинлари Либерияга ўхшаган юртларга қўшин юборишни талаб қилса дарҳол жўнатишга тайёр туради. Суриядаги мусулмонлар ярасига туз сепиш учун Покистон «Женева-2» конференцияси талабларига расман рози бўлди. Бу талабларда ҳозирги қонхўр режимни ва ҳеч қандай қўлловга эга бўлмагани учун Сурияга киришга ҳам имкон топа олмаётган мухолифатни ўз ичига олган ўтиш даври ҳукуматини ташкил қилиш ҳам бор эди.

Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти сиёсий ва ҳарбий етакчиликдаги хоинларни огоҳлантириб айтадики, улар Халифалик давлати тикланишини олдини олиш учун ҳар қанча ҳаракат қилсалар ҳам яқинда Халифалик Аллоҳнинг изни ила Сурияда тикланмаса Покистонда тикланади ва Уммат душман билан ёнма-ён туриб мусулмонларга қарши курашганларни асло четлаб ўтмайди. Аллоҳнинг азоби эса қаттиқдир, соғлом ақлли одам бошқалардан ибрат олган кишидир.

Ҳизб ут-Таҳрир Покистон қуролли кучларидаги холис кишиларни Халифаликни тиклаш учун Ҳизбга нусрат-ёрдам беришга чақиради ва золим Башарга қарши Суриядаги биродарларига ёрдам бериш уларга вожиблигини эслатади. Улар бунга қодирдирлар. Чунки улар дунёдаги ядровий қуролга эга бўлган энг катта қўшиннинг еттинчисидир. Росулуллоҳ A айтади:

«مَا مِنِ امْرِئٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِماً عِنْدَ مَوْطِنٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ إِلاَّ خَذَلَهُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ، وَمَا مِنِ امْرِئٍ يَنْصُرُ امْرَأً مُسْلِماً فِي مَوْطِنٍ يُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ وَيُنْتَهَكُ فِيهِ مِنْ حُرْمَتِهِ إِلاَّ نَصَرَهُ اللهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ»

«Бирор киши мусулмон одамни ҳурмати топталаётган, номуси бадном қилинаётган жойда ёрдамсиз қолдирса, Аллоҳ ҳам уни – у Аллоҳ ёрдам беришини хоҳлайдиган жойда – ёрдамсиз қўяди. Бирор киши мусулмон одамга номуси бадном қилинаётган ва ҳурмати топталаётган жойда ёрдам берса Аллоҳ ҳам унга – у Аллоҳ ёрдам беришини хоҳлайдиган жойда – ёрдам беради». (Аҳмад ривояти).

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 

Twitter: http://twitter.com/htmediapak

Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-

Butt-Media-Office-HT/116266191744214

e-mail: htmediapak@gmail.com

Webpage: www.hizb-pakistan.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here