Туркиянинг Истамбул шаҳрида 8 март куни Ҳизбут Таҳрирга мансуб аёллар “8 март кофира хотин қизлар байрами – муслималар эса ҳорликка юз тутган кундир”, номли конференция ўтказишди.
Конференция Қуръони Карим тиловатидан сўнг аёллар ҳақида намойиш қилинган филм билан бошланди. Ундан сўнг сўзга чиққан Амина Думан “8 март хотин-қизлар куни” лойиҳасининг ихтирочиси бўлган кофир ғарбнинг иккиюзламачилигини очиб ташлади.
“Ғарб давлатлари “Аёл ҳуқуқлари” дея жар солар экан, Ислом ўлкаларидаги муслима аёллар турли зулм, қийноқ ва тажовузларга учраётганига жим қараб туриши уларнинг иккиюзламачи эканликларини фош қилмоқда”, деди у.
Унинг ортидан сўзга чиққан Гамзе Гурсой Туркияда Халифалик давлати қулатилиб, жумҳурият қурилгунга қадар Ислом қонунлари ва ҳукмлари ижро қилиниб турган пайтда Муслима ва муслима бўлмаган аёлларнинг фаровонлик ва ҳузур ҳаловатда умр кечирганлигига доир бир қанча намуналар келтирди.
“Бугун аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишни даъво қилаётган дунёнинг ҳар қандай нуқтасига боқсак, қайси давлатда бўлмасин, аёллар шаънини юксакларга кўтариш даъвоси билан қилинаётган ишлар ўрта асрдаги европадан асло фарқ қилмаслигини кўрамиз. Хоҳ Ғарб ўлкаларида бўлсин, хоҳ демократияни татбиқ қилаётган Ислом ўлкаларида бўлсин, ҳали ҳам аёллардан ишчи кучи сифатида фойдаланилмоқда, унга шаҳвоний ҳирсни қондирувчи мато сифатида қаралмоқда. Аёллар ҳали ҳам жамиятнинг зайиф табақаси ҳисобланиб зулм, тажовузларга дучор бўлмоқда. Аёлларнинг бундай аянчли аҳволга тушиб қолишига бугунга қадар Исломни сабаб қилиб кўрсатиб келишди.
Муслима аёллар ва бутун инсоният бошига тушган муаммоларнинг асл сабабчиси Ислом эмас, демократиядир. Чунки Ислом давлати инсонларнинг бутун муаммоларини Қуръон ва суннат билан ҳал қилади. Аёллар ва эркаклар орасидаги алоқаларни муносиб шаклда тартбга солади.
Ғарб эса ҳеч бир замон бундай азизликни кўрмаган. Ғарб аёллари муслима аёллар татиган дунё лаззатини асло татимаган, ҳозир ҳам татий олмаяпти. Муслима аёлларга нисбатан қилинган энг буюк зулм – ҳимоячимиз бўлган Халифалик давлатининг қулатилишидир”, дея сўзига якун ясади Гамзе Гурсой.
Қонференция Есро Думаннинг туйғули дуоси ва “Амин” садоси билан ниҳоясига етди.