Шимолий Корея шанба куни Жанубий Корея билан уруш ҳолатига кираётганини эълон қилди. Корея расмий ахборот агентлиги икки Корея давлати уруш босқичига кирганлигини, бундан сўнг улар орасида қўзғалган муаммолар мана шунга мувофиқ ечилишини баён қилган.
Бу икки давлат 1950 йилда бошланиб, 1953 йилда байрам сабабли ниҳоясига етган урушдан сўнг ҳамон техник томондан уруш ҳолатда.
Оқ уй бу тақдидларга раддия сифатида жума куни кечки пайтда Шимолий Кореянинг янги тақдидларини жиддий қабул қилишини эълон қилди. АҚШ Мудофаа вазири Чак ҳагел “Биз Шимолий Кореянинг иғволарини жиддий қабул қиламиз ва жавоб берамиз”, деди.
Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин жума куни Америка ерлари ва тинч океани ҳамда Жанубий Кореядаги Амеркага тегишли ҳарбий базаларини нишонга олиши ҳақида буйруқ берган эди.
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин “америкалик империалистлар билан ҳисоб-китоб қилиш вақти етди”, деб айтган.
Расмий Пхеньян Сеул билан уруш ҳолатига кираётганини эълон қилгандан сўнг Россия икки тарафни ҳам қизил чизиқдан ўтиб, қайтиб бўлмас нуқтага бориб қолишдан огоҳлантирди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, вазият назорат этиб бўлмайдиган ҳолатга тушиши мумкин.