Ўзбекистонда 243та қишлоқ врачлик пункти тугатилади

516
0

8FD844AF-02E9-4BB2-9229-CDE7AAA97EFC_w268_r1_cx15_cy11_cw85

Ўзбекистонда 243та қишлоқ врачлик пунктларини тугатишликка қарор қилинди. Бунга, мазкур врачлик пунктларини самарасиз ишлаётгани, қурилиш талабларига жавоб бермайдиган, мослаштирилган биноларда жойлашганлиги ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги сабаб қилиб кўрсатилди.

Бу қарор 2014 йил 5 март куни Вазирлар маҳкамасининг “Қишлоқ врачлик пунктларини янада такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилинди.

Қарорда республика минтақалари бўйича қишлоқ варчлик пунктлари тармоқларини такомиллаштириш кўзда тутилган. Такомиллаштирилганидан кейин 3201 та қишлоқ врачлик пунктининг ўрнига 2958 та қолади.

Бундан ташқари, узоқдаги, бориш қийин бўлган ва чўлдаги аҳоли пунктларида жойлашган қишлоқ врачлик пунктларининг умумий амалиёт врачларига 25 фоиз миқдорида махсус ойлик устама жорий этилади.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат тиббиёт муассасаларида беморлар учун давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган ўрин-жойлар сонини қисқартириш жараёнини бошлаган эди. 2012-2015 йилар учун мўлжалланган ўрин-жой фондини оптималлаштириш графиги Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг “Тиббий муассалалар моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш ва фаолияти ташкиллаштирилишини такомиллаштириш” мақсадида амалга оширилаётгани айтилган эди. Мазкур қарорга мувофиқ, 2012-2015 йиллар давомида республика бўйлаб бепул ўрин-жойлар сони қарийб 18 мингтага қисқартирилади ва ҳозирги 127 минг ўриндан 109 мингтаси қолади.

Зохирий кўринишда ҳукумат чиқараётган барча қарорлар халқ фаровонлиги ва манфаатларини ўйлаб чиқарилганга ўхшаб кўринсада, аслида бу қарорлар замирида оддий халқ учун ҳеч қандай рўшнолик мавжуд эмас.

Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати давлат бюджетини талон-тарож қилиб, умумий бойликлардан келаётган улкан маблағларни ўз шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб битиргач, бюджетдаги камомадни оддий халқ ҳисобидан ёпишга ҳаракат қилмоқда. Чунки қишлоқ жойларида тугатилган врачлик пунктларида хизмат қилаётган шифокор, ҳамшира ва бошқа ходимларни маошлари, дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар иқтисод қилиб қолиниши аниқ. Бундай чекка ҳудудларда яшаётган халқ эса яна ўнлаб киломерт йўл босиб туман ёки шаҳар марказларига боришларига мажбур бўлишади.

Шифохоналарда шу вақтга қадар номига бўлса мавжуд бўлган бепул ўрин-жойларни электр, газ, озиқ-овқат ва дори-дармонлари давлат бюджетидан таъминланиши керак, аммо шунга қарамай бепул ўрин-жойларда даволанаётган беморлар ўзларига керакли барча нарсаларни – дори-дармондан тортиб оддий пахта ва бинтни ҳам – шахсий ҳисобларидан олишга мажбур бўлар эдилар. Эндиликда эса мана шу номига бўлса ҳам ажратилаётган ва бошқа мансабдорлар томонидан ўзлаштириб юборилаётган маблағлар ҳам ҳукумат томонидан иқтисод қилиб қолинади.

Расмий хабарга кўра, бюджет ўрин-жойларни оптималлаштириш, яъни қисқартириш хусусий секторнинг ривожланишига ҳам ҳисса қўшади. Ўзбекистонда бугун кўплаб хусусий клиникалар мавжуд. Бу муассасаларда даволанганларнинг айтишларича, кўрсатиладиган хизматлар сифати одатда яхши бўлади. Бироқ ўртача ўзбекистонлик хусусий клиника нархларини кўтара олмайди. Шу сабабли оддий халқнинг аксари малакали тиббий хизматдан бебаҳра қолмоқда.

Тиббиёт одамларга керакли манфаатлардан бўлиб, зарурий эҳтиёжлар туркумига киради. Шахс ўзининг зарурий эҳтиёжларини тўла таъминлай олишига имконият яратиб бериш Халифалик давлати зимасидаги вожиб вазифа ҳисобланади.

Дарҳақиқат, Росулуллоҳ САВ даволанишга буюрдилар: Бир бадавий келиб, ё Росулуллоҳ, даволансак бўладими? деб сўраганди, ул зот:

 “نَعَمْ، فَإِنَّ اللَّهَ لَمْ يُنْزِلْ دَاءً إِلاَّ أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً، عَلِمَهُ مَنْ عَلِمَهُ”

“Ҳа, Аллоҳ ҳеч бир касалликни шифосиз яратган эмас, уни билган билади”, дедилар (Имом Аҳмад Усома ибн Шарикдан ривоят қилган). Клиника ва касалхоналар текшириш ва даволаниш тармоқларидан бўлиб, давлат Росулуллоҳ САВнинг:

 “الإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ”

“Имом-халифа бошликдир ва у ўз қўл остидагилардан жавобгардир”, деган ҳадисларига амал қилган ҳолда бу тармоқни ишга солиш билан шуғулланади.

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш тизими бепул тиббий хизмат кўрсатиш, бепул даволаш, даволаш муддатига амал қилиш, беморнинг руҳий ҳолатига риоя қилиб, унга юмшоқ муомалада бўлиш борасида тезлик ва оддийликка асосланади ҳамда буни бошқаришга мутасадди бўлган шахсда қобилият ва иқтидор бўлишини шарт қилади. 

Аллоҳнинг изни ила яқинда тикланажак Халифалик давлати ҳам барча фуқароларнинг тиббий эҳтиёжини таъминлайдиган тиббий хизмат кўрсатиш низомини яратади. Бу низомга мувофиқ барча одамларнинг – ирқи, дини, мазҳаби ва жинсидан қатъий назар – тиббий эҳтиёжлари кафолатланади. Чунки тиббий хизмат кўрсатиш давлатнинг вазифаларидан бўлиб барча фуқаролар бу хизматдан қулай фойдалана олиши лозим. Шунинг учун давлат фуқароларни даволанишлари учун шифохоналар ва даволаниш тармоқлари билан таъминлаши ҳамда бепул тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиши лозим. Бироқ давлат табибларни ёллашни ва дориларни сотишни ман қилмайди.

Абдураҳмон Одилов

11 март 2014 йил

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here