Серб радикал гуруҳи Қиримда

598
0

1a35ebd8

Сербия давлат телевидениясининг RTS канали Сербияда “Қашқирлар” номини олган гуруҳ Қиримдаги рус ҳалқига ёрдам бериш мақсадида кўнгилли равишда Қиримга йўл олганлиги ҳақида хабар тарқатди.

Бу радикал гуруҳ ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида Боснияда кечган қирғинда минглаган босниялик мусулмонларни аёвсиз қирғин қилиш билан танилган серблар жамоасидир.

Ўзини “қашқирлар” жамоасининг қўмондони деб таништирган Милутин Малишичнинг таъкидлашича, бу гуруҳнинг Қиримда Россия ҳарбийлари билан бир сафда туришининг сабаби серб халқининг рус халқига ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини ифодлаш учундир.

“Бугун бу ерда кечаётган ҳодисалар бир вақтлар Сербияда кечган ҳодисаларнинг айнан ўзидир”, деди у Боснияда мусулмонлар оммавий равишда қирғин қилинган ҳодисага ишора қилиб.

“Ғарб ва Европа мухолифатни маблағ билан таъминлар экан, мухолифат ҳам ўз навбатида Европанинг истагини амалга оширмоқда”, деди Малишич қўшимча қилиб.

Рус кўнгиллилари ҳам 1990 йиллардаги Югославия тупроқларида бўлиб ўтган урушда сербларнинг ёнида туриб уларга ёрдам берганлигини урғулаган Малишич “Бугун навбат бизники, бу ерда бўлиш бизнинг вазифамиздир”, деди.

Малишич ўзи билан Қиримга келган Сербиялик бир қанча ватандошлари ҳам борлигини айтиб “мен билан бу ерга келганлар Россияга нисбатан ўта муҳаббати кучли кишилардир”, деди.

Туркистон:

Россия мусулмонларнинг нафратлари тиғи бўйлаб юришда давом этаяпти. АҚШ уни Суриядаги тутган нотўғри позициясидан илинтириб олиб, бутун дунё мусулмонларининг биринчи рақамли душмани қилиш сари ўта мохирлик билан йўналтириб бораяпти. Ҳа у ўзидан Россияга, бутун дунё мусулмонлар нафратини буриб юборишга харакат қилаяпти. Путин эса, ўзи куч структурадан чиққаниданми, АҚШ тузаётган деярли барча тузоқларга илиниб бораяпти. Ахир Россия исломий хавф энг кучли минтақалардан саналади. Европа келгинди мусулмонлардан вахимага тушаётган пайтда, Россия асосий қисми исломий юртлар ва мусулмонлар бўла туриб, улар билан ўртасида жуда катта жарликлар пайдо қилишда давом этаяпти. Путиннинг бу сиёсий гумроҳлигидан Абама ўз юрти манфаатида фойдаланишда давом этаяпти. Россия шу кетувида давом этаверса, яқин келажакда парчаланади инша Аллоҳ. 

1 COMMENT

  1. shunchalik zulmlanayotgani musulmonlarni shunchalik azobga girifdor qilayotganini ko’rib bila turib ham musulmonlar birlashmayabdi endi bu badbahlar tataristonga kirib qon to’kishadi terorni bahona qilib bu yoqda esa ularga qullik qiladigan malay imomlar muftiylar firqalanmaylar deb chalg’itib turadi shundoq qilib 10 20 minlagan musulmondi qonini to’kib mustamlaka qilib tuzumini to’la tatbiq qiladi va da’vatchi haqni aytadigan musulmonlar qamoqda yoki qatl qilingan bo’lib haqni aytadigan kimsa qolmaydi va gumroh halq demokratiya tuzumidan sekin asta ta’sirlanib o’z dinidan islomidan uzoqlashib ketaveradi bunday bo’lishidan alloh taolo saqlasin musulmonlarni birlashtirsin agar ular birlashsa serbiyani qo’shini emas butun dunyo qo’shini ham hech narsa qilaolmaydi 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here