Қирим парламенти бир овоздан қарор қабул қилди

549
0

images (9) Қирим автоном республикаси Россия федерациясига қарашли бўлиб қолади. Бу ҳақида Қирим парламенти қарор қабул қилди. Қирим ҳукуматининг бош вазир ёрдамчиси Рустам Темиргалиев Қирим ахборот агентлигига берган баёнотида парламентда шундай қарор қабул қилинганлигини тастиқлади.

Темиргалиевнинг билдиришича, Қирим парламенти мажлисига қатнашиб бу қарорга овоз берган 81та миллат вакилидан 78таси бу қарорга розилик билдирган.

Парламентнинг бу қароридан сўнг Қирим Татар миллий мажлисининг раҳбари Рифат Жубаров миллий мажлис сифтида эълон қилинган референдумни байкот қилишини билдирди.

Матбуот анжуманида гапирган Жубаров, бир мамлакатнинг тупроқларида бошқа бир давлат ҳарбийларининг мавжуд бўлиб туриши ва ўзича қарор қабул қилиши ҳақида гапирар экан, бундай ҳолатда референдумга қатнаша олмаслигини билдирди.

“Бу ёш болаларда бир оз мантиқ бўлганда эди, бир бирига қарама-қарши қарор қабул қилмас эди. Қарорнинг моддалари ҳам бир бирига тўғри келмайди. Сиз Россияга тобе бўлсангиз референдумнинг нима кераги бор. Қабул қилинган қарор барча қонунларга зид. Қарорни қабул қилиб олиб сўнгра халққа фикрингизни билдиринг, демоқчи. Ҳам ақлсиз, ҳам қонунсиз қарор қабул қилинди. Бу бир фитнадир. Жуда қаттиқ хавотирдамиз, дунё бизни эшитсин. БМТ ҳарбийлари ҳозироқ келиши лозим. Кейин келганининг фойдаси йўқ. Фитналар юзага чиқиши мумкин, бизда эса буларни тўхтатиб қоладиган куч йўқ. Қирим ҳокимияти ўзига берилган буйруқларни бажармоқда. Кечагина Украинадан ажралмаймиз деяётган эди. Булар қўғирчоқ. Бизнинг муҳим вазифамиз ҳалқимизнинг хавфсизлигини ҳимоя қилишдир”, деди Жубаров.

Туркистон:

Россия Кримда олиб бораётган ишини хар қанча бурмаламасин, очиқ босқинчилик қилаётгани билиниб турипти. АҚШ Киевни босиб олди, лекин унинг услубидан буни англаш бир оз қийинроқ. Украин сиёсатчилари, бу икки бисқинчи ўртасида бўлинишиб олиб, бир бирлари билан тўқнашиш арафасида туришипти. Шу ишлар устида АҚШ Россия билан жиддий кескинликларга бориши мумкин. Лекин уруш Украинада ва махаллий халқ иштирокида олиб борилади. Ёки яна Россиянинг таъсир остида қолган бошқа минтақаларда, айтайлик Ўрта Осиё томонларда хам бўлиши мумкин. Нега улар бир бирлари билан ўз давлатлари худудларида ва фақат ўзларининг халқлари иштирокида урушишмайди? …..

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here