Эрдоган Ўзбекистонга сафар қилади

496
0

images (8)Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдоган Ўзбекистонга сафар қилиш ниятида. Бу ҳақида Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Намук Гунер Эрпул пойтахт Тошкентда ташкил қилинган матбуот анжуманида маълум қилди.

Туркия давлат элчисига кўра, у Ражаб Тоййиб Эрдоган билан кўришганда бош вазир унга Тошкентга сафар қилмоқчи эканлигини билдирган.

“Бош вазир билан учрашув бўлганда, у тез кунлар ичида Ўзбекистонга сафар қилиш ниятида эканлигини айтиб ўтди”, деди элчи.

Туркия элчиси бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдоганнинг ўтган ой Россиянинг Сочи шаҳрида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан кўришганлигини эслатиб ўтди.

Шунингдек, Элчи матбуот анжуманида тарафлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлатириш лозимлиги ҳақида гапирди.

2013 йилда икки давлат орасида амалга ошган тижорат ҳажми аввалги йилга қараганда 8%га ошиб, 1 миллиард 250 миллион долларга етганлигини тилга олган элчи Ўзбекистонда 450та турк фирмаси фаолият юритаётганлигини маълум қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here