7 август куни Туниснинг Миллий таъсис Мажлиси (парламент) биноси ёнида мухолифатнинг 40 минга яқин тарафдолари норозилик намоишига йиғилдилар, хабар қилади ИТАР-ТАСС.
Агентликка кўра, намоиш қатнашчилари олти ой аввал ўлдирилган “Бириккан ватанпарвар демократлар партияси” етакчиси Шокри Белаидни хотиралашни ният қилишган. Ундан ташқари йиғилганлар ҳукуматнинг истефога чиқишини, баъзилар эса шунингдек парламентнинг тарқатиб юборилишлигинин талаб қилмоқда. “Халқ режимнинг қулашини хоҳламоқда”, “Ҳукумат бугун қулатилади”, – ҳайқириқлари янграмоқда.
Ҳар куни мамлакат бўйлаб ҳукумат тарафдорлари ва мухолифатнинг кўпсонлаган манифестациялари бўлиб ўтмоқда. Тунисдаги вазиятнинг навбатдаги кескинлашишлигига 25 июл куни мухолиф «Халқ оқими»нинг етакчиси, парламент депутати Муҳаммад Браҳмининг ўлдирилишлиги сабаб бўлди.
Тунис парламенти райиси Мустафо бин Жаъфар ҳукумат ва мухолифатни музокараларга ўтиришликка тарғиб қилиш ниятида сешанба куни парламент ишини тўхтатиб қўйди. “Халқ ишнинг бундай кетишидан чарчади ва ортиқча чидай олмайди”, – деди у.