Саволга жавоб Украина кризиси оқибатлари

474
0

1389699358_alg-taliban-jpg

Савол:

Украина ҳақида 2014 йил 22 февралдаги саволга берилган жавобда қуйидагилар келган эди: «… Бошқача айтганда Украинадаги янги вазият шу уч тарафдан фақат бир тарафнинг фойдасигагина ҳал бўлиши эътимолдан узоқдир. Шунинг учун демак Украинада сайланадиган ҳар қандай президент шу уч тарафнинг этагига ёпишган бўлади. Лоақал яқин келажакда шундай бўлади. Лекин бу ечим ҳар қандай вақтда, янгича шароит вужудга келган пайтда портлашга тайёр бир бомба бўлиб қолаверади. Янгича шароитда бу уч тарафдан ҳар қайсиси Украинада тўла нуфузга эга бўлиб олиши мумкин. Чунки бу уч тараф капитализмни қабул қилган, капитализм эса манфаатпарастлик устига қурилади. Демак бу уч тарафнинг ҳеч бирида ўзгармас қийматлар йўқ, аксинча ўзгарувчи бўлиб, бу уч тарафдан қайсиниси бирлашганроқ, янада ифлосроқ ва янада зўравонроқ бўлса ўшанинг томонида бўлади…».

Бугун биз Украинада ҳодисалар тезлашаётганини кузатмоқдамиз. Айниқса Қрим Ярим оролида шундай бўлмоқда. Ҳатто рус Қора денгиз флоти 2014 йил 3 мартда украин аскарларни 12 соат ичида таслим бўлишлари тўғрисида огоҳлантириб ультиматум йўллади! Бу нарса Россиянинг Украинани ўз томонига куч билан тортиб олиш учун ўзида қудрат топганини, шунинг учун қолган икки тараф: Америка ва Европани ҳисобга олмаётганини англатадими, яъни «портлашга тайёр бомбанинг» портлаши вақти келдими? Шундай бўла туриб бу кризиснинг ниҳоясига етишини ва Украинадаги вазият барқарорлашини қандай кутиш мумкин? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

Биз ўша савол жавобида бундай деган эдик: учала тарафнинг ҳозирги шароитлари бу тарафлардан ҳеч қайсисига Украинани бутунлай ўз томонига тортиб олиш имконини бермайди. Чунки 2004-2005 йиллардаги шароитлар ва 2010 йилдаги шароит ҳозирги шароитдагидек эмас эди. Шунинг учун ҳозир бу уч тарафдан ҳеч қайсиси бир-бирига орқа ўгиролмайди ва Украинани бутунлай ўз томонига тортиб ололмайди. Шунга кўра демак Ураинадаги вазиятнинг фақат қуйидагича барқарорлашишини кутиш мумкин, холос:

1 –  Вақтинчалик барқарорлашиш: Украинадаги вазият – агар Украинага президент этиб Россия, Америка ва Европага яқин бўладиган кимса ўрнатилса, яъни у шу уч тарафнинг этагига боғланган бўлса – барқарорлашиши мумкин…

2 –  Аммо вазиятнинг доимий равишда барқарор бўлишига келсак, вазият фақат Қрим яна Исломий Халифалик бағрига қайтсагина доим барқарор бўлади. Ўшанда яхшилик ҳаммага баравар ёйилади, балки бу яхшилик бутун оламга етиб боради. Зеро Ислом оламлар учун раҳматдир. Шуни ҳам эслатиш керакки, Қрим асрлар давомида Халифаликка тобе бўлиб келган. Бу ҳол Россия Ғарб давлатлари билан тил бириктириб Қримни босиб олгунга қадар давом этди. Ана шу босқинчиликдан кейин Россия Қримни ўн саккизинчи аср охирларида ўзига қўшиб олди. Ваҳоланки Қрим 1430 йилдан бошлаб Исломий амирлик бўлган, кейинчалик у Халифаликнинг гуллаб-яшнаган даври 1521 йилда Усмоний Халифалик давлати вилоятларидан бирига айланган. Бу ҳол руслар ва куфр давлатлари ўзаро тил бириктиргунга қадар давом этди. Ана шундан кейин мустамлакачилар Қримни 1783 йилда Усмоний давлатдан ажратиб ташлашга муваффақ бўлишди. Мустамлакачилар Қримда ҳатто ваҳшийлар ҳам жирканадиган жиноятларни ва қирғинларни амалга оширишди. Ана шундан кейин мустамлакачилар Қримни Россия таркибига қўшишди ва унинг пойтахтининг Оқ масжид деган исми ҳозирги Симферополь деган номга ўзгартирилди. Маълумот учун шуни айтамизки, Қрим деган сўз унинг аҳолиси татар мусулмонлар тилида қалъа ёки истеҳком деган маънони билдиради. Шундай қилиб демак Қрим руслар уни босиб олишидан олдин қарийб уч ярим аср давомида бир исломий вилоят бўлган! Шунинг учун демак доимий барқарорлик фақат Қрим яна ўзининг аслига қайтиб инша Аллоҳ яқинда кириб келадиган Халифалик давлатида бир исломий вилоятга айлансагина бўлади.

3 –  Бусиз вазият портлашга тайёр бир бомба бўлиб қолаверади. Чунки уч тараф: Россия, Америка ва Европадан ҳар қайсиси Украинани бутунлай тортиб олиш учун ўзида қудрат юзага келганини кўрса ёки бошқа икки тарафга орқа ўгириши учун имконият туғилганини кўрса ўшанда шундай иш тутиши кутилади. Чунки бу тарафлар – айтиб ўтганимиздек – капитализм асосида ҳаракат қилади. Капитализмда эса манфаатпарастликдан бошқа қийматлар ва ўлчовлар йўқ. Шунинг учун қайси тараф ўзида қудрат пайдо бўлганини кўрса бошқаларни дарҳол унутади… Аммо агар ўзида қудратни топмай туриб бошқаларга орқа ўгирадиган бўлса у ҳолда Украинадаги кризис янада чигаллашади. Шундай бўлиши Янукович ҳисобдан адашиб Европа Иттифоқи билан савдо келишувини имзолашдан бош тортган пайтда яққол кўринди. Янукович Россия билан Американинг «апоқ-чапоқ» бўлаётганига ишониб ана шу келишувни имзолашни рад қилган эди. Чунки у Европа Иттифоқига қарши туришда Америка ўзи билан бирга туради, деб хомхаёл қилган эди. Бунинг натижаси унинг ўз жонини қутқазиб қочиб қолиши бўлди… Киевнинг янги ҳокимлари ҳам хато қилиб ҳисобдан адашишди. Чунки улар Россияга орқа ўгира оламиз ва Украинани Россиядан йироқлаштира оламиз деб ўйлашган, шунинг учун Ғарб сари, айниқса Европа Иттифоқи сари юзланишган эди… Оқибатда улар ҳозирги давлат бўғинларидаги шоллик ҳолатига ва бошқа муаммолар гирдобига тушиб қолишди!

Хулоса қилиб шуни айтамизки, бу уч тарафнинг Украинада манфаатлари бор:

Масалан Россия Украинани ўзининг «томорқаси» деб билади! Америка эса Украинанинг Атлантик Иттифоққа қўшилишини истайди. Европа эса Украинанинг Евроиттифоққа қўшилишини истайди. Шунинг учун ҳозирги шароитлар бу тарафлардан ҳеч қайсисига бошқа икки тарафдан бутунлай ғолиб бўлиб Украинани бутунлай ўз томонига тортиб олишига имкон бермайди.

Энди русларнинг «Интерфакс» ахборот агентлиги 2014 йил 3 мартда тарқатган «рус Қора денгиз флоти Қримдаги украин аскарларга 12 соат ичида таслим бўлишлари тўғрисида огоҳлантириб муҳлат берди» деган хабарга келсак ва Россиянинг ҳозирда ўз «мускуллари»ни кўрсатиб қилаётган ишлари ҳақида айтадиган бўлсак, булар янада қаттиқроқ босим ўтказиш ва таҳдид қилиб вазиятни янада «қайноқ» тус олдириш бобига киради. Россия ўзининг раъйига кучли ва Украинадаги вазиятга оид ҳар қандай ечимга таъсир ўтказадиган шаклда қулоқ солдириш учун шундай қилмоқда… Шунга кўра демак учала тарафнинг бири қўйиб бири кескинликни кучайтириши кутилади. Буларнинг барчаси учала тарафнинг манфаатларини ҳисобга оладиган бир президентни етиштириб чиқарадиган бир ечимга олиб келиши учун шундай қилинади. Бу ечим албатта вақтинчалик бўлади. Яъни учала тарафдан бирига Украинани ўз томонига тортиб олиш имконини берадиган янги маҳаллий, регионал ва халқаро шарт-шароитлар юзага келгунга қадар давом этади ёки Халифалик яна тиклангунга қадар давом этади. Чунки Халифалик Қримни яна илгариги асл ҳолига қайтаради…

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»         [Юсуф 21]

3 жумодул-аввал 1435ҳ

4 март 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here