Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистондаги матбуот бўлими

681
0

01 (1)

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»  [Нур 55]

Матбуот баёноти

Учинчи март куни Халифалик қулатилишининг аламли хотираси муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир ташкиллаштирган матбуот кампанияси

Тўртинчи март Қобул: Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти матбуот бўлими учинчи ва тўртинчи март кунлари учинчи март хотираси муносабати билан кенг кўламли матбуот кампаниясини бошлади. Чунки бу кунда 1924 йил Туркиянинг Истамбул шаҳрида Исломий Халифалик бекор қилинган.

Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлими аъзолари ушбу кампания доирасида элликдан ортиқ эътиборли ахборот муассасаларини зиёрат қилди ва бу муассасаларнинг ходимлари, таҳрир ҳайъати бошлиқлари ҳамда журналистлари билан учрашди. Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлими аъзолари улар билан учинчи март фожеасини муҳокама қилди. Чунки бу кунда Ғарб мустамлакачилари ва Россия Исломнинг асосий риштасини (Исломдаги бошқарув низомни) бузди. Улар мусулмонларни ва уларнинг юртларини бўлиб ташлаш учун миллатчиликдан восита сифатида фойдаланишди. Бунинг оқибатида Росулуллоҳ A Уммати сиёсий ва географик бирлигидан маҳрум қилинди ҳамда бахтсизлик, босқинчилик гирдобида қолди.

Бу кампанияда Ҳизб ут-Таҳрир ахборот воситаларига очиқ хат топширди. Бу хатда улар Аллоҳ ва унинг пайғамбари Муҳаммад A олдидаги ўз вожиб вазифаларини бажаришларига чақирилган. Шунингдек улар Умматнинг дунё етакчилигини қайта қўлга киритишида Исломдаги бошқарув низоми нақадар аҳамиятли эканлигини жамоатчиликка етказиш борасида Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишга даъват қилинган.

Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here