بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Асад режими билан муносабатларни нормаллаштириш унинг жиноятларига шерик бўлишдир
Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг Сурия мухолафати билан режим ўртасида сулҳ тузишга доир, Эрдоганнинг эса, икки давлат разведкалари ўртасидаги учрашувга доир баёнотига тўхталиб ўтилди. Ҳизб баёнотида бундай дейилади:
«Ўтмишда разведка даражасида, ҳозирги кунда ташқи ишлар даражасида олиб борилган музокаралар яқин келажакда Эрдоган ва Асад ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларга айланиши мумкин. Буларнинг барчаси Шом қўзғолонини кўмишни ҳамда ўзининг миллионлаб халқини бошпанасиз қолдириб, ваҳшийларча қирғин қилган Асад режимига қонунийлик ва суверенлик беришни англатади… Америка ҳомийлик қилган ва йўқ бўлиш арафасида турганида унга ҳаёт бағишлаган Сурия режимининг омон қолишида минтақа давлатлари, хусусан, Остона триоси (учлиги) очиқ рол ўйнади. Туркиянинг ушбу бўрилар галаси ичидаги ролига келсак, у қочқинларга бошпана бериш, ансорлар ва муҳожирлар ҳақидаги оташин баёнотлари билан кўнгилларни забт этиш ҳамда «кузатув пунктлари», деган баҳона билан режимга қарши курашдан чалғитиш орқали мухолафатчи гуруҳлар орасига сизиб киришдан иборат бўлди. Туркия шунингдек, Курдистон Ишчилар Партияси (PKK)га қарши кураш баҳонаси билан мухолафатчи гуруҳларни ўзи томонга чорлаб, Ҳалаб каби озод этилган ҳудудларни режимга топширди. Буларнинг барчаси қонхўр режимни сақлаб қолишдан бошқа нарса эмас».
Баёнот якунида шундай дейилади:
«Айниқса, охирги пайтларда заифлик ва ожизликдан азият чекаётган Туркия ҳукумати Сурия халқининг ўз халқига душман бўлган режим билан сулҳ тузиши ҳақида алжираётган экан, бу жуда хавфли ўйин ва шармандали тил бириктирувдир. Бу ишни амалга оширмоқчи бўлаётганлар аввал ҳам муваффақиятга эришмаганлар, бундан кейин ҳам асло эришмайдилар».
Роя газетасининг 2022 йил 22 август чоршанба кунги 405-сонидан