Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги йирик буюм бозорида 13 мингдан зиёд мусулмон олимларининг маърузалари ёзилган дисклар сотувдан мусодара қилинган. Бу ҳақида республика ҳукумати қошидаги дин ишлари бўйича қўмита чоршанба куни хабар тарқатди.
“Карвон” бозорида жойлашган “Нур” видеомахсулотлар студиясида диний мазмундаги 13 423та дисклар борлиги аниқланди ва мусодара қилинди”, – дейилади қўмита хабарида.
Қўмитанинг белгилашича, “мусодара қилинган дисклар тожик, араб, рус ва ўзбек тилларида бўлиб, мамлакат қонунчилиги талабларига қарамай тегишли рухсатномасиз сотувга чиқарилган”.
Мазкур маърузаларда экстремистик қарашдаги даъватлар бор ёки йўқлиги ҳақида хабар қилинмаган.
Диний ишлар бўйича қўмитанинг ҳисобига кўра, 8 миллион аҳолиси бор Тожикистоннинг 96,6 фоизини Ҳанафий мазҳабига эргашувчи суннийлар ташкил этади. Яна 2,8 фоизини ёки 220,6 минг киши шиа оқимидаги исмоилийлардан иборат. Фақатгина аҳолининг 0,6 фоизи ёки 48 минг киши христианлар ва бошқа дин вакиллари ёки атеистлардан иборат.
Туркистон:
Ўрта Осиё давлатлари устига мустамлакачи кофирлар томонидан қўйилган малай ҳокимлар ўз хожаларини рози қилиш ва ўзларини дунёвий давлат сифатида сақлаб қолишлик учун аксари мусулмонлардан иборат бўлган бу халқларга нисбатан тўхтовсиз тазйиқ ва таъқибларини давом эттириб келишмоқда.
Бу ҳокимлар муслима ўқувчи ва талабаларни мактаб ёки институтларга рўмол ўраб келишини таъқиқлашди. Тожикистонда 2011 йили балоғат ёшига етмаганларни масжидларга келиши таъқиланди. Бу золим ҳокимлар ўзларининг дунёвий қонунлари асосида балоғат ёшини 18 ёш қилиб белгилаб қўйишган. Ҳолбуки, Ислом динида ўғил бола учун иҳтилом бўлиши, қиз балалар учун эса биринчи ҳайз кўриши билан балоғат ёшига етган деб ҳисобланади. Имоми Аъзам мазҳабида эса балоғат ёши ўғил болалар учун 12, қиз болалар учун 9 ёш қилиб белгиланган.
Бундан ташқари бу ҳокимлар ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда хоҳлаган адабиёт ёки видео материалларни қонунга зид қилиб белгилаш учун кенг имкониятлар қолдиришган. Чунки бу ҳокимлар томонидан ўзлари ҳукумронлик қилаётган республикаларда қайси адабиётлар таъқиқлангани ҳақида бирорта ҳам расмий рўйхат эълон қилишмаган. Шу сабабли улар ўзлари хоҳлаган вақтда ҳар қандай адабиёт ёки видео тасмани ноқонуний деб топишлари мумкин.
Ўзбекистонда ҳам мустақилликни бошларида ҳукумат томонидан расмий рухсат билан чоп этилган кўплаб адабиётлар кейинчалик мусулмонларни айблаш ва узоқ йилларга озодликдан маҳрум этиш учун“ноқонуний”га айланиб қолганидек, Тожикистон ҳукумати ҳам мусулмонларни ва айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни Ислом динидан узоқлаштириш учун ўз имкониятидаги барча разилликларни ишга солмоқда.
Аммо бу золимлар Ислом ва мусулмонларга қарши курашда фақат ўз қувватлари ва хожалари томонидан ажратилаётган моддий ёрдамга суянадилар. Мусулмонлар ортида Аллоҳнинг ўзи турганлигини ва ҳар томонлама мусулмонларга ёрдам беришин идрок қилишмайди ёки буни англаб етиш учун ақллари ноқислик қилади.
“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни ҳеч қандай ҳужжатсиз беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса – гарчи (кофирлар) ёмон қўрсалар-да – ўз нурини комил қилишни (яъни ҳар тарафга ёйишни) истайди.” (Тавба сураси, 32).