АҚШ Қирғизистондаги авиабазасини ёпишга тайёрланмоқда

470
0

28-Anti-Balaka-AFP-Getty

Қирғизистондаги АҚШ авиабазаси бошлиғи полковник Жон Миллард авиабаза мазкур мамлакатдаги ўзининг барча миссияларини тугатаётгани ҳақида маълум қилди.

Полковникнинг сўзларига кўра, база ҳавода қўшимча ёқилғи қуйиш, юк ва ҳарбийларни ташиш ҳамда гуманитар ва хавфсизлик билан боғлиқ вазифаларни бажариш билан шуғулланар эди. “Бу миссияларни барчаси бугунги кунга келиб тугатилди. Энди бизнинг асосий вазифамиз – ҳудудни тозалаш ва уни Қирғизистон ҳукуматига топширишдан иборат”, – деди Жон Миллард.

Журналистлар саволларига жавоб бера туриб полковник, Қирғизистонга “тайёр фантастик инфратизилма билан янги ёнғин хавфсизлиги бўлими” ҳамда умумий техникани бир қисми қолаётганини белгилаб ўтди. Шунингдек у 11 июлга қадар “авиабазани барча ходимлари АҚШга қайтган бўлиши зарурлигини қўшимчалаб ўтди.

Туркистон:

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россия босими остида “Манас” аэропортидан АҚШ ҳарбий базасини чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур бўлган эди. Президент ўзининг бу талабини “фуқаровий аэропортда ҳарбий бўлинмалар бўлмаслиги керак” деб изоҳлаган эди. Кейинчалик Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ элчисига 2014 йилнинг 11 июлидан Марказ фалияти тўғрисидаги келишув тугашлигини маълум қилиб нота топширган эди.

Қирғизистондан Америка нуфузини суриб чиқаришга қаттиқ ҳаракат қилаётган Путин бошчилигидаги Россия ҳукумати АҚШ авиабазаси “Манас”дан чиқиб кетмай туриб бу ерни ўз тасарруфи остига олишга қизиқиш билдирди. 22 феврал куни Федерал божхона хизматининг етакчиси Андрей Беляников бошчилигида Россия давлат делегацияси Қирғизистонга келди. Мазкур делегация ташрифи натижасида  Россия ва Қирғизистон расмийлари “Манас” ҳаво базасига сармоя ётқизиш бўйича меморандумга имзо чекишди.

Россия давлати “Манас” ҳаво базасига бир миллиард рубль инвестиция ётқизишни ваъда қилди.Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Жоомарт Ўторбаев бу келишувни маъқуллаб, “Манас аэропортида биз хаб уюштиришимиз керак. Хорижий ўлкаларнинг самолётлари кўпроқ учиб-қўнишлари биз учун фойдали. “Манас”дан АҚШ ҳарбий базаси чиқиб кетмоқда. Биз бу ердаги ҳарбий самолётлари ўрнига оддий фуқаролар ташувчи самолётларни қабул қилишимиз керак. Россия катта давлат, унинг авиакомпаниялари ҳам кўп. Улар бизнинг аэропортимиз орқали қанчалик кўп учишни йўлга қўйса, келди-кетди кўп бўлса бизнинг бюджетга шунчалик кўпроқ даромад тушади. Шунинг учун Россия бизга керак”, деди.

Норасмий маълумотларга қараганда, Москва Манас аэропортининг 51% акциясини талаб қилмоқда. Шу боис баъзи экспертларнинг фикрича, Россия Манас аэропортига тўлиқ эга бўлиб қолади. Ҳатто қирғиз самолётлари ҳам Россиянинг қош-қовоғига қарашга ва учиб-қўнганлиги учун Россияга пул тўлашга мажбур бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here