Юртимиз синов майдони эмас

634
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Юртимиз синов майдони эмас

Бугунги халқаро вазият икки марта такрорланмайдиган имкониятдир

Устоз Билол Муҳожир

Армия қўмондонлигидаги икки қанот-Файз Ҳамид (у билан бирга Имрон Хон) ва генерал Бажва ўртасидаги беллашув ўзаро мувофиқлашгач, Покистон Қуролли кучлари қўмондонлиги генерал Бажванинг армия қўмондонлиги хизмати муддатини узайтириш ёки қўмондонликдан бўшатиб, уни ўнг қўли Осим Мунирга топшириш масаласини кўриб чиқди. Йиғилганлар орасида Осим Мунирга ядровий Покистон армияси қўмондонлигига лойиқлигини исботлаши учун имконият бериш тўғрисида овозлар янгради. Ваҳоланки, генерал Мунир ҳеч қачон армияни олдинга силжитмаган эди. У қўмондонликда ишлагандан бери фақат Бажванинг ўнг қўли бўлган, холос! Одамлар Покистон қўмондонлигидаги генералларнинг ҳеч бири ҳеч қачон малакали қўмондон бўлишмаганини, балки молу мансаб қаҳрамонлари бўлишганини билмайдиларми?! Айнан шу генераллар Мушарраф ва Навоз Шарифлар тарафига ўтиб, АҚШнинг Ислом ва мусулмонларга қарши салибчилик ҳамлаларида ёрдам бериш билан Америкага минтақада имконият яратиб, унга Афғонистонни ишғол қилишида ёрдам берди-ку… Ҳамон унинг минтақадаги нуфузини ҳимоя қилишяпти-ку… Бу генералларнинг хиёнатлари ҳатто Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани, Американинг янги иттифоқчиси ва Афғонистонда Покистон ўрнига малай бўлаётган ва у ерда нуфузда АҚШ билан шериклик қилаётган мушрик давлат Ҳиндистон учун имконият йўлларини очиб бериш даражасига етиб борди-ку… Одамлар буларни билмайдими?!

Генерал Мунирга имконият бериш тўғрисида овозларини кўтарганлар Покистон армияси бош қўмондонлигининг асл башараси қандайлигидан ва унга қандай шартлар асосида кирилишидан, командага янги одамни аъзо қилишга ва бу аъзога ҳарбий унвон бериб, аъзолик муддатини узайтиришга ким қарор беришидан, ундаги аъзолар фақат жамоатчилик фикрини адаштириш учунгина қарорни қўллаб-қувватлашидан ўзини бехабар қилиб кўрсатяпти… Агар Покистон армиясидаги бу аҳвол фош бўлиб қолса, қарор соҳиблари бу ҳақда шундай бир афсонани ўйлаб топадиларки, у аввалгисидан ҳам баттар мавҳум бўлади!

Покистондаги сиёсий ва ҳарбий ишларни кузатиб бораётган кишига сир эмаски, мамлакатдаги армия қўмондонлигини ёки сиёсий раҳбариятни кимнинг қўлига топшириш тўғрисида бирдан-бир қарор чиқарувчи тараф Америкадир, бу борада унга ҳеч ким рақобатчи эмас. Ҳатто қатор хабарларга кўра, Покистон армиясидаги юқори лавозимларга тайинлаш учун номзодлар билан ўтказиладиган суҳбатларда АҚШнинг Марказий Разведка Бьюроси офицерлари билан Исломободдаги элчихонаси мулозимлари қатнашади. Ҳатто улар учун Покистон армияси қўмондонлигининг Равалпиндидаги қароргоҳида алоҳида идора ҳам очиб берилган! Яъни армия штабига америкапараст ҳарбийларнигина тайинлаш билангина кофояланилмайди, балки шу билан бирга, уларинг ишлари ва Американинг минтақадаги манфаатларига хизмат қиладиган кўрсатмаларни бажаришлари кузатиб ҳам турилади.

Бу аччиқ ҳақиқат бўлиб, баъзилар айтаётганидек хаёл эмас. Балки воқеа-ҳодисаларни кузатадиган ва улардан хабардор бўлган ҳар бир инсон учун очиқ маълумдир. Шунинг учун генерал Мунирга фурсат бериш ва ундан кейин ким бўлиши тўғрисида кўтарилган овозлар худди ундан аввал генерал Бажванинг ва ундан олдинги генералнинг тайинланишида ҳам кўтарилган эди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу овозини кўтарган шахслар мазкур ҳақиқатни жуда яхши билишади. Бироқ, бугунги иш Американинг Покистондаги ўз малайлари билан бошлаган навбатдаги бошқа ўйинидир. Мақсад, мавжуд илмоний режимни сиёсий ва ҳарбий иккала қаноти билан то одамларга фош бўлгунга қадар сақлаб қолишдир. Фош бўлганда бошқа альтернатива ҳам тайёр, яна эскини янги ўрнига қўйилади ва ҳоказо давом этаверади… Агар ҳозирги бош қўмондон – яъни генерал Мунир ва унинг командаси аъзолари аввалгилардан бошқача бўлганда эди, бу биринчи кундаёқ, ҳатто сайланишдан олдиноқ маълум бўлган бўлур эди. Чунки бу генералларнинг ҳар бири Покистондаги ҳозирги вазиятни ўзгартиришга қодир. Агар буни истаса, ҳозиргилардан фарқли дунёқарашга эга бўлади. Мисол учун генерал Мунир илгари Покистон Армиясининг шимолидаги Гужранвала корпуси қўмондони бўлган ва Кашмирни озод этиш учун бостириб киришга қодир эди, бу билан армиянинг қолган корпуслари ҳам уни қўллаб-қувватлашга мажбур бўлишарди. Дарҳақиқат, Мунир ҳофизи Қуръон эканлиги билан машҳур бўлган ва Ҳиндистон уни «мулло генерал», деб атайди. Бироқ, у Исломга мойиллигида ростгўй бўлганда эди, албатта Ҳизб ут-Таҳрир қўлига қўлини узатган ва унга Халифалик давлатини барпо этишда нусрат берган бўлур эди. Аммо бунинг акси ўлароқ, бу кимса Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши қувғинларда тил бириктирди ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишда Ҳизбга нусрат бериш ташаббусини кўрсатган айрим зобитларнинг қатағон қилиниб, қамоққа ташланишига қўл қовуштириб турди.

Минг афсуски, аслида Покистондаги бугунги ҳарбий ва сиёсий раҳбарият ҳеч қайси генералга Ислом ва мусулмонлар ҳамда юрт аҳли олдида ўз садоқатини исботлаш имконини бермайди. Уларнинг ҳар бирининг аҳволи аниқ бўлиб, ноаниқ нарса йўқ. Шунингдек, Ислом Уммати ва сонлари икки юз миллиондан ортиқ покистонлик мусулмонлар ҳам устида тажриба ўтказиладиган сичқон ёки ҳарбий синов ўтказиладиган база эмаслар. Шундай бўлса-да, бу генераллар ўзларини мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш, асосан, ушбу Ислом билан таъсис этилган ўлкада Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритиш борасида ўзларини исботлаш имкониятини қўлдан бой беришди. Бас, бу қўмондонларга имконият берилишини талаб қилаётганлар уялсинлар. Чунки уларга қайта-қайта имконият ва фурсат беравериш уларни ва хўжайинлари Американи янада бебош қилмоқда… Янада Покистонни оёқ ости қилиб, аҳлига зиён келтиришяпти, бахтсизликларига бадбахтлик, заифликларига заифлик ва қарамликларига қарамликни зиёда қилмоқда.

Бу қўмондонларнинг асл башараси шу экан, ўз навбатида, бу ҳақиқат аввало ҳарбий муассасадаги холис раҳбарларга ҳар қачонгидан ҳам бугун кўпроқ вазифа юкламоқда. Ушбу вазифа мамлакатдаги исломий ядровий жиҳодий ҳарбий муассасани барча кирликлардан тозалашдан ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришдан иборат. Халифалик давлати юрт ва фуқарони Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқариб, ҳақиқатни рўёбга, ботилни чиппакка чиқаради. Бу билан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло биздан рози бўлиб, душманларимиз устидан нусрат беради. Ана шунда ушбу давлатнинг нуфузи етган барча ерда хавфсизлик, тинчлик ва фаровонлик ҳукм суради. Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилганлар:

«يَكُونُ فيِ آخِرِ أُمَّتِي خَلِيفَةٌ يَحْثِي الْمَالَ حَثْياً، لاَ يَعُدُّهُ عَدَداً»

«Охири замонда Умматимга шундай бир халифа бош бўладики, у мол-дунёни одамларга ҳисоблаб ўтирмай, ҳовучлаб улашади» (Муслим ривояти).

Ҳозирда ушбу азиз мусулмон Умматининг воқелиги шундан иборатки, у мустамлакачиликдан ҳамда ўзи ва бойликлари устидан бўлган ҳукмронликдан қутулишга муштоқ бўлиб, бундан қутулиш учун ўзининг молу жонини беришга тайёр… Халқаро воқелик эса шундан иборатки, дунё давлатлари бир-бирларидан бўлинган бўлиб, нуфуз ва бойлик устида ўзаро курашиб ётишибди… Ушбу воқелик Умматнинг халос бўлишини ва Халифалик давлатини эълон этишини осонлаштирмоқда. Умматнинг бугунги ҳоли худди Набий Aнинг воқеликларига ўхшайди. Ул зот Форс ва Рум ўртасида бўлиб ўтган жанглардан фойдаланиб, Мадинаи Мунавварада Ислом давлатини барпо этдилар. Шунинг учун Покистон армиясидаги холис инсонлар тарихдан сабоқ олиб, фурсатни қўлдан бой бермай, Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат қўлини узатсинлар. Улар Ҳизбнинг қанчалар тайёрлигини, сиёсий иқтидори ва ёрқин минҳожини яхши биладилар. Бу иқтидор ва минҳож Ҳизбга халқаро ва регионал курашга – Аллоҳнинг мадади ила – қарши туриш имконини беради. Бу холис ҳарбийлар ушбу нусратлари билан ноаниқ нарсани тажриба қилаётганлари йўқ. Чунки Ислом воқеликда ўн уч асрдан зиёд вақт татбиқ бўлди. Бундан ташқари, Ислом билан ҳукм юритиш ҳар нарсадан хабардор бўлган Алим зотни, ҳар иш ҳикматини билувчи Ҳаким зотни ҳамда барчамизни яратган Аллоҳ Субҳанаҳуни рози қилади. коинот, инсон ва ҳаётни яратган зотнинг ваҳийси бўлмиш бу раббоний тузумдан бошқа инсонларга яроқли бўлган ва ҳолларини ислоҳ қиладиган тузум мавжуд эмас.

Эй Покистон армиясидаги холис инсонлар!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу каломида айтилган кимсалардан бўлманг:

 أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلَالاً بَعِيداً * وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَى مَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ رَأَيْتَ الْمُنَافِقِينَ يَصُدُّونَ عَنْكَ صُدُوداً 

«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (аҳкомларга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди. Қачон уларга – Аллоҳ Ўз Росулига нозил қилган аҳкомларга келинглар, дейилса, у мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрдингиз» [Нисо 60-61]

Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини унутманг:

 وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا لِيُطَاعَ بِإِذْنِ اللَّهِ وَلَوْ أَنَّهُمْ إِذْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ جَاءُوكَ فَاسْتَغْفَرُوا اللَّهَ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمُ الرَّسُولُ لَوَجَدُوا اللَّهَ تَوَّاباً رَحِيماً * فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجاً مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيماً

«Биз қай бир пайғамбарни юборган бўлсак, фақат Аллоҳнинг изни-иродаси билан унга итоат қилинсин, деб юборганмиз. Агар улар (шайтондан ҳукм сўраб боришлари билан) жонларига жабр қилган пайтларида дарҳол сизнинг олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва пайғамбар ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибон эканлигини топган бўлур эдилар. Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» [Нисо 64-65]

Роя газетасининг 2022 йил 11 январ чоршанба кунги 425-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here