Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

565
0

01 (1)

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»  [Нур 55]

Матбуот баёноти

Афғонистон «жиноятчиликни фош қилиш» қонун лойиҳаси:  Ғайриилоҳий заиф парламент системасида хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳаргиз ҳимоя қилинмаслигининг навбатдаги исботи

Жорий йилнинг 17 феврал душанба куни Афғонистон президенти Ҳомид Карзай парламент тасдиқлаган ва янги жиноий маҳкама қонунига киритилиши кутилаётган қонунни ман қилди. Бир неча ташаббускор аёлларнинг (активистларнинг) изоҳлашларича, ушбу янги қонун қариндош-уруғларни бир-бирига қарши гувоҳлик беришларини таъқиқлаш орқали оилавий зўравонлик қурбони бўлганлар, мажбуран турмушга чиқарилганлар ва қийноққа солинганларни маҳкамага шикоят қилишларини таъқиқлайди. Бу эса ўз навбатида, жиноятчи эрлар ва қариндошларни маҳкамага тортиш имконияти чекланишига олиб боради. Кутилганидек, Европа Иттифоқи ва Ғарб давлатлари Афғонистондаги тушунарсиз бўлган ва бандларида муфассал изоҳ кўрсатилмаган бундай қонунни қоралаб баёнотлар чиқаришди. Лекин илмоний аёллар, фаоллар ва сиёсатчилар афғон парламенти сиёсатидаги бундай шармандали аҳволдан фойдаланишиб, бу ҳол қўлга киритилган ютуқларга хавф солади, деган иддиони қилишди, гўёки Ғарб босқинчилари 12 йил мобайнида афғон аёлларига мана шу ютуқларни рўёбга чиқариб бериб, аёллар катта ютуқларга эришишгандай.

Биз айни масала борасида қуйидагиларни таъкидлаймиз:

1 –  Афғон аёллари Ғарб кучларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишидан қўрқмасликлари, аксинча, буни қўллаб-қувватлашлари лозим. Зеро, ҳар қандай босқинчилик қирғинларни, вайронагарчиликни келтириб чиқаради, аёллар ва болаларни таҳқирлайди, уларни  қочқинга айлантиради, ўн минглаган уйларни кулини кўкка совуради. Сон-саноқсиз бундай урушларда аёлларнинг номуслари ва хонадонлари топталишинику айтмасак ҳам бўлади. Бундай манфур босқинчилик афғон халқига оғир қашшоқликни олиб келди, хавфсизликларини издан чиқарди, қонунларини бузди ва ҳанузгача уларнинг ҳаёти таҳдид остида қолмоқда.

2 –  12 йиллик Ғарб босқинчилиги давомида афғон аёлларининг Ғарб тиклаган бу низом соясида улкан ютуқларга эришгани тўғрисидаги гаплар кулгини қўзғатадиган чалғитувчи гаплардир. Юзаки равишда парламентдан аёлларга ўринлар бериб қўйиш ва ўқув юртларида аёллар сонини бир оз кўпайтириб қўйиш мутлақо ютуқ эмас. Чунки бугун афғон аёллари яшаётган воқелик жуда аянчли. Аёлларга қарши зўравонликка чек қўйиш тўғрисидаги қонун ҳам, CEDAW битими ҳам, хотин-қизлар миллий меҳнат режаси ҳам тобора кучайиб бораётган зўравонликларни, ўғирлаб кетишларни, номусга тажовуз қилишларни ҳамда бутун жамиятни ўз исканжасига тортган мажбурий никоҳ каби ғайриисломий қабилавий одатларни бартараф қилишда муваффақиятсиз уринишлар бўлди. Бундан ташқари, Афғонистон дунёда оналар ва болаларнинг ўлими даражаси юқори бўлган иккинчи юрт ҳисобланади. Аёллар ўртасида саводхонлик 14 %ни ташкил қилади. Аёллар бошдан ўтказаётган ва одатий тусга айланиб қолган бундай туганмас жаҳаннам мустамлакачи Ғарб кучларининг давлатлар ишларига бурнини тиқиши оқибатидир.

3 –  Афғон аёллари ҳақиқий исломий бошқарувдан қўрқмасликлари лозим, чунки ҳақиқий хавф илмоний бошқарувдадир. Мазкур жиноятчиликни фош этиш тўғрисидаги қонун (жиноят кодекси) ўз навбатида ғайриилоҳий парламент бошқаруви башарасини очиқ фош этиб турибди. Илмонийлар бу қонунга эътироз бериш билан бир вақтда, қонунчиликни Аллоҳ Субҳанаҳу ўрнига инсонга топшириб қўйилган бугунги тузумни олқишлашмоқда. Бугун тўғри, барқарор қонунларнинг йўқлиги сабабли адолат ва инсон ҳуқуқларига нисбатан доимо ишончсизлик пайдо бўлмоқда, яъни хотин-қизлар юрт раҳбарлари «марҳамати»га кўз тикишдан бошқа нарсани билишмай қолди.

4 –  Халифалик давлатида Ислом ҳукмларининг мукаммал татбиқ қилиниши таълим соҳасида, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда адолат ҳукм суришини ҳамда аёллар ҳуқуқи Аллоҳ белгилаб қўйганидек ҳимоя қилинишини таъминлайди. Бу давлатда қонунчилик башариятнинг ноқис ақлидан келиб чиқмагани балки Ўзи яратган инсонларнинг аҳволини яхши билгучи Зот томонидан бўлгани учун ўзгарувчан бўлмайди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ислом адолатига мисол тариқасида бундай дейди:

«Эй мўминлар, адолат билан турувчи ҳамда ўзингиз ёки ота-она ва қариндош-уруғларингиз зарарига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг, у (яъни гувоҳлик берилувчи) бой бўладими, камбағал бўладими, ҳар иккисига ҳам Аллоҳнинг Ўзи (сизлардан кўра) яқинроқ, бас, адолат қилмасдан нафси ҳавога эргашиб кетманг, агар тилларингни буриб (нотўғри гувоҳлик берсангиз) ёки (гувоҳлик беришдан) бош тортсангиз, албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор бўлган зотдир»          [Нисо 135]

Бундан ташқари, қачон Исломнинг соф покиза қадриятлари, шу жумладан, исломий бошқарув орқали хотин-қизлар ҳурмати ва обрўсини сақлаш жамиятга қайтарилса, бундай қабилалараро нотўғри урф-одатлар ҳам барҳам топади. Биз афғон хотин-қизларини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло белгилаган низомни барпо қилиш учун биз билан ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Доктор Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аъзоси

уяли телефон: 0096171724043

Факс: 009611307594

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here