Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги матбуот бўлими

559
0

01 (1)

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»  [Нур 55]

Матбуот баёноти

Пасткаш Фаластин маъмурияти Россия консуллиги билан тил бириктирди ва Россиянинг мусулмонларга қарши қилаётган жиноятлари қораланган мактубни консулликка топширган Ҳизб ут-Таҳрир делегацияси аъзоларидан иккитасини қамоққа олди

Дарҳақиқат, Россиянинг мусулмонларга, айниқса Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан жиноятлари кучаймоқда. Россия ўз ҳудудидаги ва Россия ташқарисидаги, хусусан Татаристондаги мусулмонларни ўлдирмоқда, қийноққа солмоқда ҳамда уларга нисбатан турли туҳматларни тўқиб чиқармоқда. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир дунё бўйлаб Россия элчихоналари олдида норозилик намойишларини уюштирди ва президент Путинга, Россия ҳукуматига қаратилган мактубни Россия консулликларига топширди.

Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластин ҳам 2014 йил 17 феврал душанба куни Рамаллоҳдаги Россия консуллигига ўз делегациясини юборди. Делегация Россия президенти ва ҳукуматини мусулмонларга қарши агрессиялари оқибатидан огоҳлантирган, Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан амалга оширган жиноятларини қоралаган мактубни топширди. Бунинг ортидан айни ўша куни тунда хавфсизлик органлари делегацияга раҳбарлик қилган Фаластиндаги Ҳизбнинг матбуот бўлими аъзоси доктор Мисъаб Абу Арқубни қамоққа олди, кеча шанба куни эса мактубни топширган делегация аъзоси доктор Ислом Иброҳимни ва унга ҳамроҳлик қилган тасвирчини қамоққа олди.

Мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган жиноий ҳаракатларга норозилик сифатида ажнабийларнинг элчихоналарига расмий мактубни топширган сиёсий делегациянинг хавфсизлик органлари тарафидан қамоққа олиниши улкан жиноят ва террорчилик ҳаракати ҳисобланади ҳамда мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган жиноятларда маъмуриятнинг Россияга шериклигини англатади.

Бу иш маъмуриятнинг мустамлакачи душман давлатларга ва яҳуд вужудига қанчалик итоатгўйлигини кўрсатиб турибди. Чунки бу маъмурият ажнабий душманлар олдида ўз ҳоҳишига эга эмас. У шундай маъмуриятки, зулмга, жиноятга, террорга қарши (ёвуз Россия ҳам, итоатгўй маъмурият ҳам билмайдиган) ҳазорий тариқат билан ўз норозилигини ифодалаган тинч сиёсий делегацияни қамоққа олиш билан бўлса ҳам душман истакларига жавоб қиладиган маъмуриятдир.

Фаластин халқи бу арзимас маъмуриятнинг воқеъсини яхши билади. Бу маъмурият душманлар олдида лаганбардорлик қилади, халқ олдида ва тинч фуқаролар олдида ўзини шердек тутади. У тинч фуқароларни кечаю кундуз қўрқитади, уйларидаги анжомларини оёқ ости қилади, аёллар ва ёш болаларни ҳам таҳликага солади. Бу аёллар ва ёш болалар мусулмонлар қўшинидаги қудрат эгаларини ёрдамга чақирмоқда. Шояд бу қўшин рошид халифа етакчилигида уларни босқинчидан ва унинг асрандиси бўлган маъмуриятдан қутқариш учун бу муборак ерга бостириб келса. Ҳизб ут-Таҳрир буни амалга ошириш учун тунни кунга улаб ҳаракат қилмоқда. Албатта бу Аллоҳнинг изни ила гарчи кофирлар ёқтирмасаларда амалга ошажак.

«Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир»                     [Талоқ 3]

Телефон: 0598819100

Электрон почта: info@pal-tahrir.info

Фаластиндаги матбуот бўлими сайти: www.pal-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here