Учувчисиз самолётлар Тожикистонда

400
0

140215143939_almati_protest_304x171_youtube-300x168

Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси ўз ҳарбий қуроллари сафига қўшимча учувчисиз самолётларни қабул қилиб олди.

“Звезда” телеканалининг хабар қилишича, Тожикистондаги Россиянинг 201- ҳарбий базаси жойларни разведка қилиш ва радиотўлқинларни аниқлашга мўлжалланган “Застава”, “Гранат” ва “Леер” русумли учувчисиз самолётларни қабул қилиб олди.

Марказий ҳарбий округ расмий вакили полковник Ярослав Рощупкиннинг маълум қилишича, “Гособоронзаказ” доирасида етказиб берилган янги моделлар қўшин ҳаракатини таъминлаш ва артиллерия зарбаларини янада самаралироқ бўлишига хизмат қилади.

Унинг сўзларига кўра, учувчисиз самолётлар “ҳудудни кундузги ва тунги вақтларда разведка қилиш ва маълумотлар билан таъминлаб бериш орқали бўлинманинг ҳарбий  имкониятларини сезиларли даражада оширади”.

“Гранат” ва “Застава” аппаратлари жойларни видео ва фото суратларини олишга мўлжалланган. “Леер” учувчисиз аппатати эса, радоиразведка олиб бориш, радиодиапазонда нур тарқатиш манбаларини аниқлаш, маълум частоталарда тўсиқлар хосил қилиш ва радиосигналларни бостириш имконини беради.  

Туркистон:

Тожикистон ҳудудидаги 201-ҳарбий база Россиянинг ҳориждаги энг йирик объектларидан бири ҳисобланади. Базада 7000 аскар ҳарбий хизмат ўтайди. Мазкур ҳарбий базани Тожикистонда туриш муддати 2014 йили тугаши керак эди. Бироқ, Россия президенти Владимир Путин 2012 йилнинг 5 октябр кунии  Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан бўлиб ўтган учрашувида Россияга қарашли  201- ҳарбий базанинг Тожикистон ҳудудида бўлиш  муддатини яна 30 йилга, яъни 2042 йилгача узайтириш тўғрисидаги шартномани имзолашди.

Имомали Раҳмон ихтиёрий-мажбурий равишда Россия ҳарбий базасини Тожикистонда қолдириши эвазига, Россияда ишлаётган тожикистонлик меҳнат муҳожирларига енгилликлар ҳамда Тожикистонга имтиёзли нархларда нефт махсулотлари етказиб бериладиган бўлган эди.

Россия ҳукумати фақатгина Тожикистондаги ҳарбий базасини кучайтириб қолмай, Қирғизистон ҳудудида жойлашган Қант ҳарбий базасини ҳам кучайтирмоқда.  

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу рус матбуотига  Қирғизистондаги Қант ҳарбий ҳаво базасига қўшимча кучлар киритилишини билдирган. Хабарларда айтилишича, Россиянинг Қирғизистондаги Қант ҳаво базасига янги ишлаб чиқарилган МИ-8 вертолётлари ва тўртта СУ-25 русумидаги қирувчи самолётлар олиб келинади. 

Россия Украинада Ғарб билан олиб борган курашида мағлубиятга учрагани сабабли, аввал айтиб ўтганимиздек асосий эътиборини Ўрта Осиё республикларига қаратмоқда. Россия ҳар қандай йўл ва услублар билан бўлса ҳам ўзининг собиқ ва амалдаги мустамлакаларини ўз нуфузи остида сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

Ўз навбатида АҚШ ҳам мазкур минтақада ўз нуфузини сақлаб қолиш ҳамда Россиянинг нуфузи ортиб кетмаслиги учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Чунки, Ўрта Осиё республикалари АҚШ учун Россия ва Хитой давлатларига орқадан таҳдид туғдириб туриши учун энг қулай жой ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам Ўрта Осиё республикалари икки етакчи давлатлар ўртасида нуфуз талашувчи майдонга айланиб қолмоқда. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here