Путин Суриядан қаттиқ ташвишда

602
0

 images (1)Сурия ҳокимияти Асад режимига қарши курашаётган Мужоҳидлар қўлига ўтиб кетишига йўл қўймаслик учун Россия президенти Владимир Путин Башар Асад режимини қурол яроқ, офицерлар ва рус маслаҳатчилари билан дастаклашни кучайтирди. Бу ҳақида Едиот Ахронот газетаси хабар тарқатди.

Газетанинг Москвадаги ғарб дипломатларининг сўзларига таяниб хабар қилишича, охирги ҳафталарда Россия қўшини таркибидан ўнлаган офицерлар ва мутахассилар Сурияга етиб бориб, Асад қўшини билан ҳамкорликда исёнчиларга қарши жангга киришган.

Путиннинг Асад режимига бераётган дастаги ҳақида ёритган газета Россия бир йил аввал ўз мутахассисларини ва уларнинг оилаларини Суриядан олиб чиққанлигига ишора қилади.

Газетага кўра, Сурияга етиб борган рус офицерларининг ичида Сурия бош штаб бошқармаси раҳбарига профессионал маслаҳатчи бўлган ва Сурия ҳарбий штаб бошқармасига аъзо бўлган юқори мартабали офицерлар мавжуд. Рус офицерлари Сурия майдонидаги ягона қўмондонлик учун профессионал маслаҳатчи сифатида фаолият юритади. Гоҳида паст даражали офицерларга ҳам маслаҳат беради.

Бунга қўшимча равишда Россия Сурия армиясига логистика ва разведка ўринларида ҳам тақдим қилаётган ёрдам кўламини кенгайтирган. Исёнчи кучларни аниқлаб, уларга зарба бериши учун Россия “буюк давлат ҳажмидаги разведка имкониятлари”ни Сурия тасарруфига топширганлигини қўшимча қилади газета.

“Ҳар қанча қимматга тушса ҳам, Сурия қўшинини мағлуб бўлишидан ва Асад режимини қулашдан сақлаб қолиш учун рус ҳарбий мутахассисларининг ва офицерларининг Сурияга йўл олиши тўғридан-тўғри Путиннинг буйруғи билан амалга ошди”, дея ёзади газета.

Ғарб дипломатларининг сўзларига кўра, Путин Сурия ҳокимияти Ал-Қоида билан яқин алоқада бўлган жиҳодий ташкилотлар қўлига ўтиб кетишидан қаттиқ хавотирга тушиб қолган. Шунинг учун у Асад режимини ушлаб қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда.

Туркистон:

АҚШ ёки Абама нега унчалик ташвиш билдирмаяпти?

Дунё системаси қулаш арафасида турибди. Дунё бошқаруви Ислом системаси назоратига ўтиши, аввал Европа ва Россия сингари яқин минтақалар билан ўз муносабатларини белгилайди. У ерлардаги мусулмонлар Халифалик давлати сари талпина бошлаганларида, Халифа ўша давлат билан ўзи ўрталаридаги шартномалар асосида ўша юртга муносиб муомила қилади. Хохласа уни ички ва ташқи томондан парокандасини чиқариб ташлайди. Ёки яхши қўшничилик қиладиган бўлса, у давлатни мусулмонларга яхши муомилада бўлиш шарти билан мусулмонларни тинчликка чақиради.

Россия мусулмонларнинг қора рўйхатига тушди. Унинг ташвиши беъжиз эмас. Лекин вазиятни хали хам тўғрилаш имкони йўқ эмас. Путин мусулмонларга нисбатан муомилаларини кескин ва тубдан ўзгартириши лозим. Негаки исломий системанинг хаётга келиши АҚШ учун бу яқин йилларда жиддий хавф солмайди. У фақат дунё тизгинини қўлидан чиқариб юборади. Россия хозир хам дунё системасидан катта давлатлар сафида туриб обруй олишдан бошқа манфаат кўра олмаяпти. Лекин ўзини худди бор будини йўқотаётган етакчи давлат сингари тутиб, жуда катта хатоларга йўл беряпти. У АҚШ нинг найрангларига кўп алданаяпти. Россия яхши қўшничилик қилса, Халифа АҚШдан тубдан фарқ қиладиган манфаатли қўшнига ва хатто химоячига айланиши мумкин. Европа хам худди шундек. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here