Халифаликни ҳаётга қайтариш ҳафтаси

474
0

images (15)

1924 йил 3 март куни Англиянинг содиқ малайи Мустафо Камол Ота Турк қўли билан Ислом давлати қулатилгандан сўнг босқинчилик, мустамлака, талон тарож, қатлиомлар мусулмонлар бошидан аримаяпти. Айниқса бугунга келиб Марказий Африка республикаси ва Бирма каби давлатларда барчанинг кўз ўнгида мусулмонларни оммавий қатл қилиш, муслималарнинг номусларини топташ тобора авжига чиқиб бормоқда.

Шу сабабли Туркия вилоятидаги Ҳизбут Таҳрир йигитлари 90 йил муқаддам қулатилган Халифалик давлатини янгидан ҳаётга қайтариш мақсадида бир ташаббусга қўл уришди.

Холис Аллоҳ учун бел боғлаган бу йигитлар “Халифаликни ҳаётга қайтариш ҳафтаси”, дея номланган компанияни бошлашди. Ушбу ташаббус йиғилишлар, конференциялар ва барча ижтимоий тармоқлар орқали “Халифалик – Умматнинг асосий масаласи” эканлигини бутун мусулмонларга яна бир бор эслатиб ўтиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Уларнинг шиори қуйидагича: Жидду жаҳд билан ҳаракат қилиш биздан, натижа эса Аллоҳ Таолодандир.

“Халифаликни ҳаётга қайтариш ҳафтаси”, компанияси 24 февралда бошланди, Инша Аллоҳ, 3 мартгача давом этажак.

Айни мақсадда Ҳизбут Таҳрирга мансуб аёллар Туркиянинг Истамбул шаҳрида конференция ўтказишини эълон қилишди. Бу конференцияга барча мусулималарни таклиф қилади.

Манзил: Истамбул шаҳри, Жам Чешме маҳалласи, Камол Паша кўчаси №25.

Конференция вақти: 27 март 2014 й. Соат 13:30.

Туркистон:

Биродарларимиз ташаббусларига Аллоҳ рози бўлсин ва нусрат берсин. Хақиқатдан охирги пайтларда куфр олами, юқорида кўрсатилган маълум исломий минтақаларда мусулмонларга нисбатан хақиқий геноцид олиб боришмоқда. Улар мусулмонларни тарқоқликларидан фойдаланиб, хатто бир бирларига қарши харакатлантиришга уринишмоқда.

Бугунги кунда мусулмонларга қарши олиб борилаётган ғойриинсоний зулм ва оммавий қирғинларда, ҳар бир мўъмин мусулмонни бир четда томошабин бўлиб туришига иймони йўл бермайди. Шунинг учун ҳар биримиз имконият доирамизда, куфрга қарши кураш олиб боришимиз вожиб. Харбийлардан харбий, сиёсатчилардан сиёсий, мулкдорлардан моддий, уламолардан шу йўналишлар бўйлаб мусулмонларни йўналтириш учун шаръий баёнотлар… ва хоказо ҳар биримизга Аллоҳ берган барча имкониятимиздан фойдаланиб, куфрнинг зулмларига қарши шижоат билан харакатланиш вақти келди. Акс холда иккала дунёйимизни бой бериб қўйишимиз мумкин, Аллоҳ сақласин.

1 COMMENT

  1. Конференция вакти ту’г’рт е’зилдими?
    Юкорида 24февралдан 3мартгача компания давом этади дейилган пастда эса 27март дейилган тушунмадим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here