Россия терроризмга (Исломга) қарши курашда АСЕАН давлатлари билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи

493
0

Россия терроризмга (Исломга) қарши курашда АСЕАН давлатлари билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи

Россия ҳукумати терроризмга (Исломга) қарши курашда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёрдир. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сингапурда ташкил қилинган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмасининг йиғилишида қилган маърузасида маълум қилди.

“2016 йил май ойида бўлиб ўтган Сочи саммити қарорларига мувофиқ Россия ва АСЕАН давлатлари ўртасида стротегик ҳаракатларимизни билаштириш учун тайёрмиз. АСЕАН давлатлари билан барча соҳаларда, шу жумладан терроризм ва террорчиларни ўз ичига олувчи янги пайдо бўлаётган таҳдидларга қарши курашдаги алоқаларимизнинг ривожланиб бораётганидан  мамнунмиз”, деди Россия ташқи ишлар вазири АСЕАН давлатларининг ташқи ишлар вазирлари иштирок этган йиғилишда.

Шунингдек, Лавров йиғилишдан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида АСЕАНга аъзо давлатларининг келгуси йиғилишида Россиянинг ташаббуслари, хусусан хорижий террорчиларга қарши курашиш бўйича ташаббуслари муҳокама қилинишига эътибор қаратди. Лавровга кўра, бу ҳолат Россия Федерал хавфсизлик агентлиги ахборот банкидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

“Жорий йилнинг ноябр ойида Сингапурда ташкил этиладиган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари йиғилишида хавфсизлик бўйича Россия ташаббусларидан бир қанчасини муҳокама қиламиз. Бу ерда ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида барча минтақа давлатларининг, жумладан Россия ва Жануби-Шарқий Осиё давлатларининг террорчилар масаласида таклифлари мавжуд. Россия Федерал хавфсизлик агентлиги бир неча йил муқаддам маълумотлар банкини ташкил қилган эди. Унга ўнлаган давлатлар қўшилган. Унда террорчилар ва хорижий қўролли шахслар ҳақида хос маълумотлар йиғилади”, деди Лавров.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here