ЎИҲ аъзоларининг нуфузи ошмоқдами?

574
0

14974884 (1)

Алжазира ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистоннинг Таҳор вилоятида Ўзбекистон Исломий ҳаракати фаоллашмоқда.

Афғонистон шимолидаги “Помир-303” полиция бўлимининг бошлиғи генерал Баба Жан Ал Жазира телеканали мухбири билан суҳбатда “ЎИҲ сўнгги уч йил ичида шимолда анча кучайди”, – дея таъкидлади.

Пуштузабон хабар манбаларидан бири бўлган “Тонд” нашри ҳам Афғонистон шимолида жойлашган Таҳор вилоятида Ўзбекистон Ислом ҳаракатига аъзо бўлган жангариларнинг сони ошганлигини хабар қилди.

Ўзбекистон Исломий ҳаракати сафларида ҳозир қанча аъзо борлиги маълум эмас.  Покистондаги айрим таҳлилчилар эса сўнгги йилларда Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзоларининг сони янада ортаётганини айтишади. Айни пайтда афғон ҳарбий қўмондонлиги мазкур минтақада ЎИҲ жанггариларига қарши амалиётларни кучайтирганликларини айтишмоқда. Лонгвор хабар манбасининг билдиришича, ўтган йилнинг аввалги уч ойида Афғонистон шимолий-шарқида ўзбек жангариларга қарши учта амалиёт ўтказилган.

Ал Жазирага инрервю берган 209-ҳарбий корпус қўмондони генерал Залмай Васога кўра, сўнгги уч ой ичида ЎИҲга қарши амалиётлар кўлами икки баравар ортган.

Британиядаги Jane’s таҳлил маркази ушбу ҳафта чиқарган ҳисоботида НАТО етакчилигидани халқаро кучлар 2014 йилда Афғонистонни тарк этганларидан сўнг Марказий Осиёда хавфсизлик вазияти билан боғлиқ хавотирлар янада кучайишини башорат қилади.

Гуруҳ таҳлилчиларига кўра, хавфсизлик кучлари заиф ва етарли тайёргарликдан ўтмаган Марказий Осиё давлатлари яқин йилларда жиддий таҳдидлар билан юзма-юз келишлари хавфи бор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here