Имомали Раҳмон АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари билан учрашди

462
0

загруженное

Президентнинг матбуот хизмати хабар қилишига кўра, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард Хоугленд билан бўлиб ўтган учрашуви давомида тожик-америка ҳамкорлигининг истиқболдаги вазифалари муҳокама қилинди.

“Томонлар асосий эътиборни Афғонистондаги ҳозирги ва иттифоқчи кучларни бу мамлакатдан олиб чиқиб кетилганидан сўнг вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолий вазиятга қаратишди. Шунингдек АҚШнинг шахсий ва давлат инвестицияларини Тожикистон иқтисодига киритиш масалалари ҳам муҳокама қилинди”,- дейилади хабарда.

Бундан ташқари электр энергиясини экспорт қилиш бўйича CASA-1000 лойиҳасини молиялаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилган.

Туркистон:

Тожикистон республикасига АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси келган бир вақтда Ўзбекистонда истефодаги генерал Жозеф Хоар бошчилигидаги АҚШ миллий мудофаа университети тингловчилари ўз сафарларини давом эттиришаётган эди.

Афғонистондан ўз кучларини олиб чиқиб кетишида АҚШ ҳукумати учун Ўрта Осиё давлатлари энг хавфсиз ва энг қулай йўл бўлиб турипти. Шунинг учун ҳам мазкур республикаларда содир бўлаётган ҳар қандай қонун бузилишлари ва инсон ҳақлари поймол бўлишига ҳеч қандай эътибор бермасликка ва бу нарсаларни кўрмасликка ҳаракат қилишмоқда.

Чунки бу мустамлакачи давлатлар барча ишларини моддий манфаат устига барпо этишади. Моддий манфаат бор ерда барча нарсадан, ҳатто, ўз қадриятлари ва ғояларидан ҳам воз кечишга тайёр.

Бундан ташқари Қирғизистон Россия босими остида “Манас” аэродромидан АҚШ ҳарбий базасини чиқариб юборишга ҳаракат қилаётган бир вақтда АҚШ учун Ўрта Осиё республикаларидан бирида ўзи учун ҳарбий база барпо этиши жуда ҳам муҳим. Шунинг учун ҳам бу капиталистик давлатлар расмийлари Ўрта Осиё давлатларига бири қўйиб, бири олиб “бўзчини моккисидек” қатнаб ётишибди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here