Қирғизистонда диний соҳа бўйича давлат сиёсати концепцияси ишлаб чиқилмоқда

511
0

images (14)

Ишчи гуруҳи вакилларининг хабар қилишига кўра, Қирғизистон республикаси Мудофаа кенгашининг котиби Бейшенбай Жунусов бошчилигида Мудофаа кенгаши ишчи гуруҳининг диний соҳада давлат сиёсатининг ислох қилиш бўйича биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Мудофаа кенгашининг қарорига мувофиқ, ишчи гуруҳга давлат идоралари вакиллари, мустақил экспертлар ва диний ташкилот вакиллари киритилди.

Йиғилиш давомида Мудофаа кенгаши қарори билан белгиланган топшириқларнинг амалга ошириш вақти ва тартибига тааллуқли масалалар мухокама қилинди. Жумладан, Қирғизистон республикасининг диний соҳадаги давлат сиёсатини 2012-2020 йилларга мўлжалланган янги Концепция таҳририни ишлаб чиқиш, Қирғизистон республикаси дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бўлинмалари таркибий тузилмалари фаолиятларини анализ қилиш, қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси (муфтиёт)нинг вазифаларини анализ қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, тўртта ишчи гуруҳи ҳамда мазкур тўрт гуруҳ ишларини ўзаро мувофиқлаштирувчи гуруҳ ташкил этилди.

1 COMMENT

  1. мана қирғизистон хам бошқа давлатлар сингари  (  терорга қарши кураш ниқоби  ) остида ислом ва мусулмонларга қарши курашни бошлади ўзи азалдан курашиб келар эди хозир авжига чиқди кўчаларда сақол қўйган мусулмон ака укаларимизни олиб кириб дўқ пўписа қилиб пулларини олиб баъзиларини турли хил айблўвлар билан айблаб махбус этаябди оми халқ эса халигача бу ишларни тушунмаябди бу проста ниқоб булар аслида ўзлари терор эканини фақат терорни бахона қилиб ислом ва мусулмонларга қарши курашаётганини тушунишмаябди ха нима хам дердик хар бир ишни аллох таъоло тасарруф  қилади биз бўйнимиздаги фарзимизни бурчимизни қилаверамиз амру маъруф нфхий мункар қилиш бизнинг вазифамиз натижа аллох таъолодан аллохдан дуо қилиб сўрайманки бизларни бу ифлос кофирлар хийласидан макрланиб қолишимиздан ёки дўқ пўписасидан қўрқиб фаолиятимизни тарк қилишимиздан сақласин амин ва бу ёвуз дин душманларига ўзи кифоя қилсин амин

  2. Исломга қарши олиб борилаѐтган фитналар ҳақиқат ва ботилнинг қадимийлиги каби
    кўҳнадир. Ҳаммангизга маълумки, ботил билан ҳақиқат ўртасидаги кураш, Аллоҳ таъоло
    Қуръон Каримда баён қилганидек, одамзот – бобокалонимиз Одам алайҳиссаломнининг
    яратилиши билан бошланди ва шайтон унга душман бўлди. Улар ҳақиқат ва ботил ўртасидаги
    кураш оқибатида Ер юзига бадарға қилиндилар.
    Ер юзида ҳам адоват янгитдан оловланиб, бир–бирига зид икки йўл: нур ва зулмат
    пайдо бўлди. Нур йўқолса зулмат пайдо бўлиб, нур кучайса зулмат озайиб, йўқолиб
    бораверди. Ҳа, уларнинг иккисидан бири ғолиб бўлаверди. Ҳар бир ҳолатда ё нур, ёки
    зулмат бўлди. Ёхуд ё ботил бўлди ёки ҳақиқат! Одамзод қалби ҳам ё ҳақиқат ёки ботил узра
    бўлади. Ҳар бир халқ ҳам ё ҳақиқат ёки ботил узра бўлади. Ҳар бир эътиқод ҳам ё ботил ёки
    ҳақиқат узра бўлади… Қиёматгача шундай давом этади.
    Бу Аллоҳ таъоло яратиб қўйган азалий ҳақиқат бўлиб, ҳақиқат ва ботил ўртасида мудом
    давом этаверади. Ҳақиқатнинг шавкати кўпайгани сайин уни йўқ қилиш учун ботил аҳлининг
    адовати ва ҳамкорлиги кучаяверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here