АҚШ президненти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин кеча жума куни телефон орқали Украинадаги вазият ҳамда бошқа халқаро муаммоларни, шу жумладан Сириядаги ҳолат ҳамда Эроннинг ядровий программаси бўйича кетаётган музокараларнинг ривожини муҳокама қилдилар.
Оқ уйнинг расмий баёнотига кўра, икки президент Киевда эришилган сиёсий келишувни имкон қадар тезроқ амалга ошириш ҳамда украин иқтисодини барқарорлаштириш ва бу юртда реформалар юргизилиши лозимлиги хақида фикр алмашдилар.
АҚШ давлат департаментининг олий мартабали вакили–номи сир қолиши шарти билан шуни таъкидладики, бу икки президент орасидаги сухбат икки соатдан ошиқ давом этган ва у жиддий бўлган. The Hill газетаси ушбу расмийнинг қуйидаги сўзларини иқтибос қилади; “Менинг англашимча, сухбатнинг катта қисми Украинага бағишланган”.
Украина масаласи, илгари таҳлил қиганимиздек, иккига бўлиниш арафасида турипти. Буни куфр олами Россия сиёсий аналитиклари билан бирга, Украинани харитада иккига тенг бўлиб кўрсатиш билан таъкидлашди. Улар хам бизлар сингари, минтақада фикрий етакчиликдаги келишмовчилик ва минталитетларидаги хилма хилликларга эътибор беришиб хулоса қилишган. Путин хам худди шу қарама қарши бўлиб турган барча унсурлардан фойдаланиб, минтақадаги харбий базаларини ва қисман бўлса хам стротегик майдонни сақлаб қолишдан умид қилади. АҚШ хам Украинанинг иккинчи бўлагига ўтиш, жуда катта гражданлар урушини келтириб чиқариши мумкинлигини яхши билади. Лекин бу уруш аслида Ғарб билан Россия ўрталарида давом этиши боис, Россиянинг ички бирдамлигини заифлаштиради, балки уни бир неча бўлакларга парчалаб юбориши хам мумкин. Дунё харитасида олиб борилаётган бу шахмат ўйинига эътибор берилса, Россиянинг ахволи анча заиф кўринади. Шунинг учун у Абамани, мавжуд чегарада тўхташга чақиради. Акс холда бу чегаранинг у ёғи Россия учун хаётий масала эканлиги билан тахдид солиб, дунёда Ислом Халифалиги қад кўтариб келаётган бир пайтда, бизлар (куфр олами) ўрталаримизда янги фронтлар очишимиз Ислом ва мусулмонлар учун қўл келиши мумкинлигидан огохлантиради. Бунинг билан Путин АҚШ олдида ўз мағлубиятини очиқ тан олиб, унга рақиб эмаслигини, тўғрироғи рақиб бўла олмаслигини тушунтирмоқчи бўлади. Агар АҚШ хозир Украинанинг шу чегарасида тўхтатиб қолинмаса, хар қандай бошқача холатлар яъни урушнинг давом этавериши ёки Россиянинг бу урашга аралашиши…ва хоказо, Россиянинг тезда парчаланиб кетишига плоцдарм бўлиши мумкин.
Абдураззоқ: