Ӯзбекистон БМТ минбарида туриб Тожикистон ва Қирғизистондан шикоят қилди

595
0

загруженное (4)Ӯзбекистон яна бир маротаба қӯшни давлатларнинг  жаҳон андозасига мувофиқ катта ҳажмдаги  баланд агрегатли сув-энергетика  қурилишига оид  лоиҳаси ҳақида фикр билдирди.Ӯзбекистон ташқи ишлар Вазирлигидаги  «Жаҳон» ахборот агентлиги маълум қилишича бу эътирозни бир неча кун илгари БМТ-нинг  генерал Ассамблеясида бӯлиб ӯтган мажлисида  билдирди. Бу мажлисда “ Сув, санитария ва мустаҳкам энергетика 2015 йилдан  кейинги тараққиётда”  деган мавъзу атрофида  фикр алмашишди.

Изҳоротда бундай дейилади:-“ Мутахассисларнинг маълум қилишларича бундай лоиҳани амалда татбиқ этилиши  табиий дарёларининг йӯналишини бузилишига олиб келади. Зеро айни пайтда сув ва экология муаммоси жуда нозик  масала ҳисобланади.Агар бундай лоиҳалар татбиқ этилса Марказий Осиё минтақасида умумий муаммо пайдо қилади. Бундан ташқари бу каби улкан иншоотлар Рихтер жадвали билан 9-10 балли ер қимирлашларига олиб келади ва бунинг оқибатида турли техноген офатлар рӯй беради. Шу боис Ӯзбекистон ҳукумати маълум қиладики  халқаро сув агрегатларида бундай гидроэнергетик  иншоотлар қурилишига рухсат берилмаса айни муддао бӯлар эди. Биз хоҳлардикки Жаҳон жамоатчилиги  минтақадаги сув ва энергия захираларидан оқилона фойдалнишлигини назорат қилиб унинг исроф бӯлмаслигига алоҳида эътибор қаратса”.Эслатиб ӯтамиз бир неча йиллардан буён Ӯзбекистон ҳукумати турли минбарлардан туриб ӯзининг Тожикистон ва Қирғизистон давлатлирининг ГЭС қурилишига оид лоиҳаларига  эътироз билдириб келмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here