Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластин делегацияси рус консулхонасига Россиянинг мусулмонларга қарши қилаётган жиноятлари қораланган мактубни топширди

556
0

загруженное (13)Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластин делегацияси рус консулхонасига Россиянинг мусулмонларга қарши қилаётган жиноятлари қораланган мактубни топширди

Ахборот идораси аъзоси доктор Мисъаб Абу Арқуб бошчилигидаги Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластин делегацияси президент Путин ва рус ҳукуматига йўлланган хатни топширди. Унда Россиянинг мусулмонларга қарши, хусусан Россиядаги ва унинг атрофларидаги, айниқса Татаристон ва Ўрта Осиёнинг барча мамлакатларидан тортиб Шомдаги мусулмонларга қарши, хусусан Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши қилаётган жиноятлари қаттиқ қораланган.

Делегация бири араб тилида, иккинчиси эса рус тилида ёзилган хатни душанба куни пешиндан олдин Рамаллоҳ шаҳридаги рус консулхонасининг сиёсий бўлими масъулига топширди. Делегация аъзолари мактубга қўшиб Ҳизб ут-Таҳрир-Россия томонидан чиқарилган нашрани ҳам топширдилар. Нашрада Россиянинг Татаристон ва бошқа мусулмон юртлардаги мусулмонларга қарши қилаётган жиноятлари кўрсатиб берилган.

Ҳизб ўзининг Путин ва рус ҳукуматига йўллаган мактубида «рус ҳукуматининг мусулмонларга қарши жиноятлари кундан кунга кучайиб, ортиб бормоқда» деб таъкидлаб қуйидагиларни қўшимча қилди: «Сизларнинг Чеченистонда қилган жиноятларингиз, серблар Серебриницада ва Косовода хижолатдан пешоналар терлаб кетадиган қирғинларини амалга оширишлари учун сизларнинг сербларни ҳимоя билан таъминлаганингиз, Ўзбекистондаги мусулмонларга қарши ваҳшийлик билан муомала қилаётган тоғут Каримовни қўллаб-қувватлаганингиз, тоғут Башарни Шомда амалга ошираётган қирғин қилиш урушида чексиз қўллаб-қувватлаётганингиз, бундан олдин Афғонистонда қилган жиноятларингиз, Татаристондаги ва Россиянинг бошқа регионларидаги мусулмонларга қарши қилган охирги жиноятларингиз сизларнинг жиноятларингизни баралла фош қилиб, кек-адоватли президент ва ҳукуматнинг барча қийматлардан маҳрум эканини кўрсатиб турибди».

Ҳизб бундай деб огоҳлантирди: «Рус ҳукумати шуни яхши билсинки, биз бу мурожаатимиз билан бу ҳукуматни ўзи қилган жиноятларнинг оқибатидан огоҳлантирган бўламиз. Чунки Муҳаммад A Уммати икки миллиардга яқинлашиб қолди. Ислом кучайиб бормоқда, сизларнинг мусулмонлар юртларидаги югурдакларингиз тоғут ҳокимлар эса қулаш арафасида. Ер юзининг барча жойларидаги мусулмонлар Халифаликни тиклаш сари илдам ҳаракат қилаётганларини, Халифалик барча мусулмонларни бир кишининг қалбидек бирлаштиришини сизлар яхши биласиз».

Ҳизб ўз мактубида бундай деб таъкидлади: «Сизлар Халифалик сизларга кўп сонли армиялар билан келишини яхши биласиз. Бу армиялар сизларнинг нуфузингизни ва гердайишингизни йўқ қилиб ташлайди. Путин ва унинг ташқи ишлар вазири оламни Халифаликдан ва унинг майдонга қайтаётганидан огоҳлантиришган эди. Биз эса сизларга бундай деймиз: Россия ва оламдаги давлатлар барчаси бир бўлиб ҳам мусулмонларнинг бирлашишига ва Халифаликнинг тикланишига асло ғов бўлолмайди. Шунинг учун биз бир оз бўлса-да ақл ва донолик қолган кимсаларга бундай деймиз: эс-ҳушингизни йиғиштириб олинг, Путин ва унинг югурдакларини тийиб қўйинг, улар мусулмонлардан қўлларини тортишсин. Акс ҳолда биз Кучли, Азиз Аллоҳ изни билан сизлардан албатта қаттиқ интиқом оламиз ва албатта Путинни ва унга ёрдам берганларни барча тоғут ва золимларга ибрат қилиб қўямиз».

Бизнинг ахборот сайтимизда нашр қилинган Ҳизб мактубида рус халқига бундай деб мурожаат қилинган: «Рус ҳукумати сизларни Россиядаги ва унинг атрофларидаги таъқиб қилинаётган биродарларидан асло воз кечмайдиган икки миллиард мусулмонлар билан қарама-қарши бўлишга мажбур қилмоқда. Ҳолбуки мусулмонлар сизларга яхшиликни олиб келадилар, сизларни ростгўйлик, эзгуликка, сизларни яратиб, сизларга ризқ бераётган Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилмоқдалар, сизларни гўзал ахлоққа даъват қилмоқдалар. Демак биз сизларга яхшиликни олиб келамиз ва сизларни яхшиликка даъват қиламиз. Лекин золим ҳукуматингиз мусулмонларнинг ҳурматларини поймол қилмоқда, мусулмонларга қарши адоват уруғини сизга экиш учун алдаб, адаштирмоқда. Шу мақсадда рус махсус хизмати сизларга қарши жирканч террорчилик амалиётларини амалга ошириб, фарзандларингиз ва аёлларингиз нишонга олинган портлашларни уюштирди, сўнгра бу портлатишларни мусулмонларга тўнкаб ёпиштирди, ўзининг мусулмонларга қарши қилаётган жинояткорона ишларини оқлаш учун бу портлатишларни мусулмонларга тўнкади. Рус ҳукуматидаги жиноятчилар ўзларига қарши чиқадиган ҳар қандай кишига ҳамон зўравонлик қилишмоқда. Бу эса зиммангизга ўзингизни ва фарзандларингиз келажагини Россиядаги мана шу ҳоким тўдадан ҳимоя қилиш учун кураш олиб боришингиз вазифасини юклайди».

Телефон: 0598819100

Электрон почта: info@pal-tahrir.info

Фаластиндаги матбуот бўлими сайти: www.pal-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here