Қирғизистон қуролли кучлари бош штабига янги бошлиқ тайинланди

605
0

Алмазбек Атамбаев )

 Президент Алмазбек Атамбаев куч тизилмалари раҳбарларига Қирғизистон республика қуролли кучлари бош штабининг бошлиғи Асанбек Алимкожоевни таништирди.

Давлат раҳбари Қирғизистон республикаси қуролли кучлари бош штабининг бошлиғига давлат хавфсизлигини таъминлайдиган давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини аниқ ташкиллаштириш, куч ва маблағлардан биргаликда фойдаланишни режалаш вазифасини юклади.

Алмазбек Атамбаев Қуролли кучлар бош штабининг олдида турган вазифаларни ўта муҳумлигини таъкидлаб ўтди.

Давлат раҳбари Қирғизистон ҳарбийлари ҳукумат томонидан бўладиган керакли қўллаб-қувватлашни сеза бошлашларини айтиб, мамлакат Қуролли кучларининг асосини мустахкамлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтди. “Давлатчиликни мустахкамлаш ишида зобитлар олдинги ўринда бўлишлари зарур”, – деди Атамбаев.

Алимкожоев Асанбек Тунгучбаевич 1956- йил 11- апрелда Чуй вилоятиниг Сўкулук туманидаги Сорбон қишлоғида туғилган. Олий маълумотли ҳарбий. Генерал-майор ҳарбий унвонига эга.

Туркистон:

Қирғизистонда куч структуралари Атамбаев ишонадиган даражада мустахкам эмас. Улар ораларида бир неча қувватлардан таъсирланишган арбоблар кўпайиб бормоқда. Хатто мусулмонлардан таъсирланган даъватчилари хам бор. Атамбаев улар билан авторитар режим ўрната олмаслигини билади. Шунинг учун унга уларнинг устидан, улардан бир неча баробар салохиятлироқ ва фақат ўзигагина итоаът қиладиган орган керак бўлиб қолди. Деярли барча авторитар давлатлар ўз диктаторлик режимларига шу йўл билан боришган. Лекин бу бир неча ойлар ичида эришса бўладиган иш эмас. Каримов хам МХХсини қувватга киргизгунича, бир неча йиллар хар кимга таъзим қилиб, мусулмонлар олдида тиз чўкиб Ислом давлатини қуриб бераман деб ваъдалар бериб, қўпорувчилик амалиётларини уюштириб жуда қийинчилик билан режимни ўрнатишга муваффақ бўлган эди. Режимни ўрнатишдаги асосий иш, сиёсий етук давлат арбобларидан давлатни тозалаш. Атамбаев хам яқинда шу кетишида, коррупция билан кураш лоихаси асосида, кераксиз деб билган барча сиёсий апанентларидан тозалана бошлайди.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here