Сурияда мужоҳидлар бирлашмоқда

565
0

fff.mp4_20140207_191342.086

Суриянинг Ярмук минтақасида Асад режимини қулатиш учун кураш олиб бораётган 14 ҳарбий отряд ва полк бирлашиб “Ярмук” ҳарбий гуруҳини тузишди. Бир орага келган ҳарбий отряд раҳбарлари ўзаро кучларни бирлаштириб Асад режимини қулатиш ва унинг ўрнида Аллоҳнинг ҳукмини ижро қиладиган Ислом давлатини тиклашга бел боғлаганликлари ҳақида баёнот беришди.

Берилган баёнотда жумладан шундай дейилади:

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِهِ صَفًّا كَأَنَّهُمْ بُنيَانٌ مَرْصُوصٌ

Албатта Аллоҳ Ўзининг йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар.

Аллоҳ ва Азза ва Жалланинг фазли-карами ила бу ерда бир неча отрядларни бирлашуви натижасида “Ярмук биригадаси” ташкил қилинганлигини эълон қиламиз. Бу отрядлар Жанубий жабҳада фаолият кўрсатган фаол отряд ва полклардан тузилди. Биз барча тавҳид жамоаларини бу режимни қулатишга ва унинг ўрнига Аллоҳ Таоло ваъда қилган Имон ва Адолат устига қурилган давлатни тиклашга чақирамиз. Аллоҳнинг олдида, ундан сўнгра халқимиз олдида доимо сабот билан туришга аҳд берамиз.

وَقُلْ اعْمَلُوا فَسَيَرَى اللَّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ وَالْمُؤْمِنُونَ

Айтинг: «амал қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар.

Ярмук биригадаси таркибига кирган отрядлар ва полклар орасида таниқли отрядлар ва ҳаво мудофаа тизимига эга полклар ҳам мавжудлиги таъкидланади баёнот охирида.

Бошқа бир тарафдан Асад режимига қарши курашаётган “Шом Лочинлари (Суқуруш Шом)” жамоаси билан “Ироқ ва Шом давлати” жамоаси ораларидаги баъзи келишмовчиликни четга суриб, оташкесим  битимига имзо чекишди.

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ

Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!

деган ояти карима билан бошланган битимда Аллоҳ йўлида жанг қилаётган жамоалар ҳеч қачон бир бирларига қарши уруш қилмаслиги, агар бирор муаммо чиқадиган бўлса шариатга қайтарилиши лозимлиги таъкидланади.

 

Туркистон:

Оллох рози бўлсин!!!!

1 COMMENT

  1. барчаларидан тугри йулни тутганидан Аллохнинг узи рози булсин! иншааллох нусрат шаббодалари якиндур!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here