“Толибон” Марказий Осиё республикалари чегараларини бузмасликка ваъда берди

688
0

Толибон Марказий Осиё республикалари чегараларини бузмасликка ваъда берди

 Москвада бўлиб ўтган музокараларда “Толибон” Марказий Осиё давлатлари чегараларини кесиб ўтмасликка ҳамда Афғонистондаги дипломатик миссияларга таҳдид қилмасликка ваъда берди.

 Россия Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган музокараларда “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги офисидан шайх Шахобиддин Делавар бошчилигидаги делегацияси ҳамда Россия президентининг Афғонстон бўйича махсус вакили Замир Қобулов иштирок этди.

 Музокараларда Россия томони Афғонистон шимолидаги нотинч вазият борасида ўз хавотирларини билдирди ҳамда можарони Афғонистон ҳудудидан ташқарига чиқишига йўл қўймаслик кераклигини маълум қилди.

 “Толибон вакиллари, ўз навбатида, Марказий Осиё давлатлари чегараларини бузмасликка ҳамда Афғонистондаги хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик миссиялари хавфсизлигини кафолатлашларини маълум қилишди”, – дейилган ТИВ хабарида.

 Шунингдек “Толибон” вакиллари мамлакатда, барча этник гуруҳлар манфаатини ҳисобга олган ҳолда, музокаралар йўли билан Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш, инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва жумладан исломий нормалар ва афғон анъаналари доирасида аёллар ҳуқуқларини ҳам сақлашга ваъда берди.

 Изоҳ: СССР Афғонистонда аламли мағлубиятга учраб, 1989 йилда чиқиб кетишга мажбур бўлди. Собиқ совет қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетганидан сўнг маҳаллий ҳукумат ва “Толибон” ҳаракати ўртасида давом этган фуқаролар урушида “Толибон” ҳаракатининг қўли баланд келди. 1997 йилга келиб “Толибон” мамлакатнинг деярли тўлиқ ўз назорати остига олди. Шундан сўнг то АҚШ 2001 йил 11 сентябр “теракти”ни баҳона қилиб Афғонистонга бостириб киргунга қадар мамлакат ҳаракат бошқарувида бўлди. “Толибон” 4 йилдан ортиқ вақт мобайнида Афғонистонни назорат қилганига қарамай бирор марта қўшни республикаларга таҳдид солмади.

Чунки, “Толибон”нинг асосий мақсади афғон заминини ҳар қандай босқинчи кучлардан озод қилишдан иборат. Аммо, Россия “Толибон” таҳдидидни бўрттириб кўрсатиш орқали Марказий Осиёда ўз нуфузини мустаҳкамлаб олган бўлса, маҳаллий тоғутлар ўз режимларини кучайтириб олишди. Ҳозир ҳам, АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг ҳаракат мамлакат назоратини ўз қўлига олаган тақдирда ҳам ҳеч бир ҳолатда қўшни давлатлар томон кенгайишга ҳаракат қилмайди. Сабаби, “Толибон” маҳаллий ҳаракат бўлиб, оламий ҳаракатни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эмас. Бундан ташқари, ҳаракат ҳокимият тепасига келгудек бўлса, ўз лигитимлигини таъминлаш ва бошқа давлатлар унинг ҳокимиятини тан олишлари учун кўпроқ дипломатик алоқаларга эътибор қаратади. Бошқа давлатлар, хусусан, олам сиёсатига таъсир ўтказувчи давлатлар ҳаракат ҳокимиятини тан олишлари учун унга турли хил шартларни қўйишади. “Инсон ҳуқуқлари”, “аёллар ҳуқуқлари”, “кам сонли миллатлар ҳуқуқлари” ва бошқалар ҳуқуқларини таъминлаш каби талаблар қўйиш орқали “Толибон”ни ўз измиларига солишга ҳаракат қилишади. Агар “Толибон” сиёсий хушёр бўлмаса, ҳарбий жиҳатдан ғалабага эришган бўлсада, сиёсий жиҳатдан мағбулиятга учраб қолиши мумкин.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here